Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2011 » Fevral » 6 » Андижон манти
04:36
Андижон манти
Андижон манти

Андижон манти

Таом номини ўқиб "бу қандай манти бўлди экан” деб ҳайратланишингиз мумкин, расмини кўриб эса, "Бу ахир, уйғурча мантиқку” деб ҳайратингиз янада ошса не ажаб. Дарҳақиқат кўриниши ўйғур миллий таомларидан бири – оширма мантини эслатиши мумкин, аммо шу билан бирга тамомила бошқача. Бу манти илк маротаба қаерда ва ким томондан тайёрлана бошлаганидан хабаримиз йўқ. Аммо манти миллий таомларимиз жамланган китобларда айнан шу ном билан келгани боис биз ҳам шундайлигича қолдиришни лозим кўрдик.

Керакли маҳсулотлар:
Қиймаси учун

  1. Гўштни ёғли қисми 500 гр
  2. Пиёз 500 гр
  3. Тухум 1 дона
  4. Таъбга кўра туз ва зираворлар.

Хамири учун

  1. Ун 300 гр
  2. Сув ёки сут 150 мл
  3. Туз  10 гр
Андижонча мантини тугилиш жараёни 
Энг аввал ун, сув ва тузни аралаштириб яхши ва ўртача қаттиқ бўлган хамир қориб 15-20 дақиқага тиндириб қўйилади. Хамир тингунга қадар, қиймасини тайёрлаб олиш мумкин. Гўшт ва пиёзни жуда ҳам йирик бўлмаган бир хил ҳажмда кубик шаклида тўғраб олиб, бир тухум чақиб, туз ва зираворни таъм ва таъбга кўра қўшиб аралаштирасиз.

 


 

Тайёр бўлган хамирдан 22-25 грлик зувалачалар қилиб, ҳар бир зувалани алоҳида жувада ёйиб, хамирга тахминан ярим ош қошиқдан қийма қўясиз.

Ўртасини расмдаги каби очиқ қолдирган ҳолда, четларини бир‑бирини устига ёпиштириб тугилади.
 

Тугилган мантиларни 40 дақиқа мобайнида манти қасқонда пишириб олинади.
Барча гўштли мантиларни қатиқ билан ейиш тавсия этилгани каби, ушбу мантимизни ҳам дастурхонга қатиқ билан бирга тортиқ қилиш тавсия этилади.

 


Категория: Quyuq Taomlar | Просмотров: 1824 | Добавил: MrIslombek | Рейтинг: 3.0/1
Всего комментариев: 9
0  
9 asal   (14.04.2011 17:54) [Izoh]
rahmat

0  
8 надира   (09.02.2011 19:53) [Izoh]
энг яхши курган таомим

0  
7 Angeloza   (08.02.2011 02:09) [Izoh]
raxmat

0  
6 Angeloza   (08.02.2011 02:09) [Izoh]
smile smile smile smile smile

0  
5 Angeloza   (08.02.2011 02:09) [Izoh]
eng yaxshi korgan taomim

0  
4 Angeloza   (08.02.2011 02:07) [Izoh]
vau manti

0  
3 Reliable   (06.02.2011 07:39) [Izoh]
VOYDOD ANJANCHA Montini juda sogindim hudoga shukr onajonim borlar tayyorlab beradi yoqsa vatandan uzoqda ozimizi ovqatlarni soginib soginchdan olish mumkin edi smile rahmat ishlarga omad. Hurmat ila "Reliable"

0  
2 Ojar_qizcha   (06.02.2011 05:42) [Izoh]
juda mazali va chiroyli rahmat albbata tayorlab kuramiz rahmay chef

0  
1 sabr   (06.02.2011 04:52) [Izoh]
manti eeeeeeeeeeeeeeeeeeeeeeeeeeng mazzali taom yegilarim kelib ketdi

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]