Абдувоҳид Ғаниев янги ижод маҳсулини кенг омма эътиборига куни кеча ҳавола этди. Премьера қандай ўтади? Одатдагидек кино санъатининг ёшу қари вакиллари ташрифи ва таклифнома тарқатилган томошабинлар билан. Саҳнага картина ижодкорлари таклиф этилади. Яратилиш тарихи ҳақида тўхталгач, режиссёр барча ижодкорларга миннатдорчилик билдиради. Фильм тақдирини аслида премьерага ташриф буюрган биринчи томошабинлар ҳал қилади, деган тушунча сўнгги ўн йилликда шаклланди. Шунга асосан, уларнинг таассуротлари одамлар орасида қай даражада- ё салбий ё ижобий даражада тарқалиши ё одам чақиради, ё залнинг ҳувиллашига сабаб бўлади. "Дада”нинг премьерасидан сўнг турли фикрларга қулоқ тутдик.
"Info-gap”:
"Фильмга шунчаки гап йўқ!”
"Операторлик иши профессионал даражада. Кадрлар жуда чиройли!”
"Улуғбекка ота роли жуда ярашган. У шахсий ҳаётида"болапарвар дада” бўлишига шубҳам йўқ!”
"Янги мавзу. Ҳиндлар ҳавас қилса арзийди.”
"Бу фильмнинг умри узоқ бўлишига ишонаман.”
Сиз ҳам томоша қилинг ва фикрингизни бўлишинг. Аллақачон биринчи томошабинга айланган бўлсангиз, хулосангизни ўртоқлашинг.