Бир муддат илгари 20 йиллик ижодий тарихга эга "Болалар” гуруҳи ва гуруҳ яккахони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқовнинг юбилей концерти Нью-Йоркда бўлиб ўтиши ҳақида маълумотлар тарқатилганди. Расмий равишда интернет тизимида ҳам бу ҳақда ёритиб борилаётган эди. Бироқ, сўнгги пайтда бу маълумот тезда "дунёни бирлаштирган тўр”дан йўқотилди! Америкада истиқомат қилаётган ўзбек журналистларидан бирининг хабар беришича, айни пайтда бу концерт борасида шаҳарда жимжитлик. Чипталар сотилиши шундай суст бўлса, ҳатто бекор ҳам қилиниши мумкинлигини айтди. Бироқ, концертни ярим зал тингловчи ташкил этса-да, Тоҳир юбилейни бекор қилмаслик аҳди борлигини мутасаддиларга айтган. 4 декабрга ҳам саноқли кунлар қолди. Балки, Тоҳирни Нью-Йорк кўчаларида концерт беришдан бир неча кун илгари кўришганидан сўнг, чипталар сотилиши тезлашиб кетар...Ахир, океан орти мамлакатида неча-неча концертлар бекор қиланавериб, мухлислар ишончи ҳам ўлиб боргани айни ҳақиқат-ку!