Главная » 2010»Oktabr»21 » Агата Руиз Де Ля Прада – Art Week Style.uz ҳафталигида
11:44
Агата Руиз Де Ля Прада – Art Week Style.uz ҳафталигида
Агата Руиз Де Ля Прада – Art Week Style.uz ҳафталигида
Art Week Style.uz бу йил мода тадбирларининг турли-туманлиги ва миқёси билан кишиларни лол қолдирмоқчи. Art Week нинг иккинчи куни (10 октябр) пойтахт аҳолиси ва меҳмонларини испаниялик машҳур дизайнер АГАТА РУИЗ ДЕ ЛЯ ПРАДА тўпламларининг намойиши қувонтириши шубҳасиз.
Ушбу истеъдодли аёл мода олимпини ўзининг дизайнга бўлган янгича назари билан забт эта олди. Агата ўз ижодий фаолиятини 1981 йили бошлайди. У ўшанда Мадрид модалар уйи намойишида қатнашади. 1986 йили дизайнер Франциядаги модалар намойишида иштирок этади. Ўша йили унинг тўпламлари француз аёлларининг қалбини забт эта олди.
2004 йили Италияда Прада энг яхши хорижлик дизайнер сифатида «Модалар дунёсининг Оскари»мукофоти билан тақдирланади. Бу унинг жаҳон мода элитасида эгаллаган ўрнини янада мустаҳкамлайди. Ўз истеъдоди ва мақсадга интилувчанлиги туфайли унинг номи сажда қилинадиган даражада мульти брендга айланди.