Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2010 » Dekabr » 17 » Тахорат минг дардга даво
09:28
Тахорат минг дардга даво
Кундалик ҳаётимизда қўлланилаётган техника асбоблари ҳаётимиз мазмунига айланган. Уларсиз ташқи муҳитдан ажралиб қоламиз, гўё. Ҳордиқ чиқариш учун ҳам, бирор бир янгиликдан хабардор бўлиш ниятида ҳам албатта телевизор, радио, уяли алоқа воситаси ёки интернетдан фойдаланамиз.
Улар бизнинг турмуш тарзимизга шу даражада шиддат билан кириб келдики, уларсиз ҳеч бир ишимиз битмайди. Элктрон асбоб ускуналарнинг жамиятимизга келтираётган фойдаси жуда катта.
Аммо бундай техника жиҳозлари соғлигимиз учун зарарли еканлигини ҳам унутмаслигимиз лозим.
Саратон, хафақон, кариес касалликлари бугунги кунда аҳоли ўртасида кенг тарқалган. Касаликка даво топсак ва бемор оёққа туриб кетса, жуда хурсанд бўламиз, лекин улар ҳаётдан кўз юмсачи?
Мен ўз мақоламда касалликнинг олдини олишни дори-дармонларсиз ва биз учун фойдали бўлган жиҳатига тўхталмоқчиман.
Бу таҳорат олишдир.
Таҳоратдан кейин организмда муҳим тиббий ўзгариш юз беришини олимлар исботлашган. Организмга сингиб қолган електронлар чиқарилиб, танада улар таъсирида бўлган жисмоний оғирлашув йўқолади. Бутун танада ва мияда қон айланиши яхшиланади, қариш секинлашади. Бурундаги ва оғиз бўшлиғидаги яллиғланиш туфайли келиб чиқадиган касалликларнинг олди олинади.
Нормал организм негизида електронларнинг катта аҳамияти бор. Саломатлик кўп жиҳатдан унинг мувозанатига боғлиқ. Ҳавода електр кучланишлар ва магнит бўронларининг бўлиб туриши ва таъсири кўп бўлган сунъий толали кийимлар кийишимиз, електр алоқа воситалари, телевизор, компютер, уяли алоқа воситалари статик-електрик мувозанатни бузади. Улар биз учун жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.
Иссиқ кунларда еса кондитсионер каби ашёлар таъсирида ортиқча електронларга тўлиб кетамиз. Бундан ташқари чекиш ҳам одамзотни тез қаритади, жуда кўплаб асаб касалликларини келтириб чиқаради. Бу салбий ҳолатларнинг чораси таҳоратдир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В) «Таҳорат намоз калити, намоз жаннат калитидир» деб айтганлар.
Танамизга тегадиган турли иссиқликдаги сув бир жиҳатдан томирларни кенгайтиради ва у ердаги қон алмашинувини яхшилайди.
Қуръони Каримда «Эй, имон келтирган зотлар, агар намоз учун ўринларингиздан турсангиз бас, ювингиз юзларингизни ва икки қўлларингизни чиғаноқлари билан ва бошингизни тўртдан бирига масх тортингизлар ва икки оёқларингизни ошиқларингиз билан қўшиб ювинглар» («Моида» сураси, 6-оят), деб айтилган.
Агар ояти каримани таҳлил қиладиган бўлсак, қуйидаги хулосага келишимиз мумкин. Бунда Аллоҳ ўз бандаларини шундай гўзал еҳтиром билан чақирмоқда ва биринчи бўлиб ювиладиган аъзони юздан бошлади. Негаки инсоннинг юзига сув тегса, у бир мунча тетиклашади ва ҳушёр тортади. Инсонларнинг юзидаги қизилликка ҳам доимо таҳоратли юриш сабабдир.
Иккинчи бўлиб ювиладиган аъзо қўл. Суннатга мувофиқ қўл панжалари ювилади. Кўча-кўйдан келганимизда ҳамма микроблар кафтимизда, тирноқлар тагида ва албатта юзимизда бўлади. Шу сабабдан ҳам Қуръонда ювилиш кетма-кетлиги кўрсатиб берилган. Расулуллоҳ (С.А.В.) айтадилар: «Уйқудан турган одам қўлини уч марта яхшилаб ювсин. Овқатдан олдин ювилган қўллар касалликни кетказади, овқатдан кейин ювилган қўллар еса фақирликни». Учинчи бўлиб бошнинг тўртдан бирига масх тортинглар, бунда бошда қон айланиши яхшиланади.
Чарчаган пайтимизда бошимизга масх тортсак дунё ташвишларидан енгил тортгандек бўламиз. Аллоҳ Таоло бошда бўладиган баъзи касалликларни ҳисобга олиб, таҳоратда бошни тўртдан бирига масх тортишни фарз қилди. Бу жой пешона ва тепа суяги соҳаларидир.
Тўртинчиси, оёқларингизни ошиқлари билан қўшиб ювингиз. Юрак ишемик касалликларида, хафақонда оёқларга ванна қилишлик тавсия етилади. Бу билан маҳаллий тстсиркулятсияни яхшилашга еришилади. Шунинг учун Аллоҳ Таоло таҳоратда оёқ ювишни буюрди, шу билан якунлади.
Сўзимиз якунида бир саҳиҳ ҳадис келтирмоқчимиз.
Абу Ҳурайра (р.а.) айтдилар: «Бир куни Расулуллоҳ (С.А.В) бомдод намози пайтида Билолга «Эй, Билол! Исломда қилган пок амалингни менга айт, чунки шу кеча мен жаннатда ковушингнинг товушини ешитдим» дедилар. Билол: «Мен Исломда умидлик бир иш қилганим йўқ, лекин кечасими, кундузми, қачон таҳорат олсам кам бўлса-да, қодир бўлганимча намоз ўқийман» деб жавоб қайтарди.
Ниятимиз, ибодатларимиз ва солиҳ амалларимиз ҳаётимиз мазмунига айлансин.

Категория: Salomatlik Sirlari | Просмотров: 1342 | Добавил: Angeloza | Рейтинг: 2.5/2
Всего комментариев: 4
0  
4 shirina   (18.12.2010 17:12) [Izoh]
happy happy happy

0  
3 moon264   (17.12.2010 21:11) [Izoh]
smile smile

0  
2 Мухайё   (17.12.2010 11:18) [Izoh]
Иншаллох барчамиз намозни кам килмасдан укийлик.

0  
1 Angeloza   (17.12.2010 09:30) [Izoh]
smile smile smile smile smile

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]