Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2010 » Dekabr » 8 » Mashhurlar nimaga qiziqadi?
01:33
Mashhurlar nimaga qiziqadi?
Ҳар бир инсоннинг севимли касбидан ташқари бўш вақтларида шуғулланадиган машғулоти — хоббиси ҳам бўлади. Кимдир китоб ўқишни, кимдир эса телевизор кўришни ёқтиради. Санъаткорларимиз-чи? Улар бўш вақтларида (гарчи бундай имконият камдан-кам бўлса ҳам) нима билан машғул бўлишади?  Сарвара: Китоб мутолаа қилишни яхши кўраман. Жуда кўп китоб ўқийман. Бир ўқиган китобимни ўн марталаб ҳам қайта ўқишим мумкин. Ҳар гал варақлаганимда ўзим учун янги маъно топаман. Илк бор 3-синфда бадиий китоб ўқиганман. Эрон ёзувчиси Мушфиқ Козимийнинг "Қўрқинчли Теҳрон” романини. Бундан ташқари, кроссворд ечишни ҳам яхши кўраман.
Рустам Маҳмудов: Бўш вақгимда дўстларим билан турли таомлар пишириб, улфатчилик қилишни яхши кўраман. Бундан ташқари, теннис, бильярд ўйнашни ёқтираман.
Умида Мирҳамидова: Бўш вақтимда табиат қўйнига чиқиб кетаман. Умуман, мусиқадан олисга. Хоббим — тилла бўлмаган турли тақинчоқ, безакларни йиғиш.
Шуҳрат Қаюмов: Тўғрисини айтсам, бўш вақтим жуда кам бўлади. Лекин имкон ва вақт топиб, аквариумда балиқ боқиш, гулларни парвариш қилишни, фарзандларим билан ўйнашни, оила даврасида бўлишни яхши кўраман.
Яйра: Бўш вақт кўп бўлмайди, албатта. Имкон бўлганда эса, ойналарга расм чизишни, китоб ўқишни, рақс тушиш ва спорт билан шуғулланишни маъқул кўраман.
Дилбар Комилжонова: Бўш вақтимда ҳиндча фильмларни томоша қилишни ёқтираман. Шоҳруҳ Хон — менинг севимли актёрим. "Девона” фильмини, айниқса, яхши кўраман. Бундан ташқари, юмшоқ ўйинчоқлар ва атир йиғиш менинг хоббимга айланган.
Дилфуза Раҳимова: Бўш вақтим кам бўлади, албатта. Ширин таомлар тайёрлашни, гуллар парвариш қилишни жуда севаман. Айниқса, гулларимга қараб баъзида йиғлайман, уларга қаролмай қолганим учун. Энг асосийси эса, фарзандларим тарбияси билан шуғулланаман.
Ҳосила Раҳимова: Менинг хоббим — қадимий, нодир буюмларни йиғиш. Бўш вақтимни кўпинча фарзандларим билан ўтказишни истайман.
Ясмина: Шеър, мусиқа ёзишни яхши кўраман. Қолаверса, балет томоша қилишни ҳам. Машина бошқариш — жону дилим. Блюз, жаз услубидаги мусиқани севиб тинглайман.
Озодбек Назарбеков: Рости, санъатдан ташқари қизиқадиган нарсаларим жуда кўп. Шоирликка даъвом бўлмаса-да, гоҳ-гоҳида шеър ёзиб тураман. Ҳар хил ҳайвонларни боқишни яхши кўраман. Энг қизиққаним — таом пишириш. Бўш қолдим дегунча, шу иш билан машғул бўламан. "Ўзим овқат пишираман” дейман-да, бирор тансиқ таом тайёрлайман.
Ирода Носирова: Китоб ўқиш ва қўшиқ айтиш — менинг хоббим. Турли қўшиқчиларнинг дисклари ва аудио кассеталарини йиғаман. Рақсга тушишни ҳам яхши кўраман. Бўш вақтимни адажоним ва ойижоним, синглим ҳамда укам даврасида ўтказишни хоҳлайман.
Анора: Ашула айтиш, компьютер — менинг хоббим. Сурат чизиш, мультфильм кўриш ҳам хобби мен учун. Умуман, қизиқишларим жуда кўп.
Категория: HAR XIL | Просмотров: 846 | Добавил: shirina | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 3
0  
3 Angeloza   (08.12.2010 12:55) [Izoh]
smile smile smile smile smile smile

0  
2 Angeloza   (08.12.2010 12:54) [Izoh]
zor raxmat

0  
1 Milasha   (08.12.2010 01:49) [Izoh]
rahmat biggrin biggrin

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]