Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2010 » Dekabr » 17 » Косметика таҳдид соляпти!
09:56
Косметика таҳдид соляпти!
Гўзал кўринишни истаган аёл пардоз-андозни канда қилмайди. Аммо косметика воситаларини ҳаддан ортиқ ишлатиш кўнгилсиз оқибатларга олиб келишини ҳам унутмаслик лозим. Рекламаларда жарангдор янграйдиган «фақат табиий» деган иборага кўпам ишонмаган маъқул, ўша косметиканинг таркибида нималар борлигини ким билади дейсиз.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, аёл киши косметика воситаларидан фойдаланиши натижасида йил бўйи организмига 2 килодан зиёд кимёвий моддалар сингиб кетар экан. Айни пайтда косметика саноатида қўлланиладиган етмиш мингга яқин моддаларнинг атиги уч минги Европада расман тан олинган.
Косметика харид қилаётганда албатта унинг таркибида нималар борлигига эътибор қаратинг. Ривожланган мамлакатларда маҳсулотга бундай ёзувни қўйиш қатъий талаб этилади. Қуйида косметика воситалари таркибига қўшиладиган айрим моддалар билан танишинг. Хулоса чиқариш ўзингизга ҳавола.
АЛКОГОЛ томоқ ва оғиз бўшлиғи саратонига учраш хавфини орттиради, АЛЮМИНИЙ эса асабийлашиш, мия фаолиятининг бузилишига сабаб бўлади.
БЕНТОНИТ деб аталувчи табиий минерал юз терисига мўлжалланган ниқобларга қўшилади. Бу минерал заррачалари қиррали бўлиб, терини тирнаб юбориши мумкин. Бундан ташқари, терига ҳаво ўтказмай, қуритиб қўяди. КАОЛИН ҳам худди шундай хусусиятга эга, шунингдек, зарарли аралашмалардан ҳам холи эмас.
МИНЕРАЛ МОЙ ёки ТЕХНИК МОЙ нефтдан олинади, терида намликни ушлаб туриш мақсадида қўлланилади. Терингиз юмшоқ бўлса, силлиқ туюлади, ўзингизни ёшроқ ҳис қиласиз. Аммо унутмаслик лозимки, бу мой нафақат намликни, балки тери орқали чиқиши керак бўлган заҳарли моддалар, карбонат ангидрид газини ҳам ушлаб қолади, терининг нафас олишига йўл қўймайди. Шу тариқа тери касалланади, ҳужайраларнинг ўсиши секинлашади. Техник мой қўшилган ҳар қандай маҳсулот терини қуруқ қилиб қўйиши мумкин.
Рекламаларда ЛАНОЛИН моддаси «терига жуда осон сингадиган мой» сифатида мақталса-да, бу ҳалигача илмий тасдиғини топмаган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ланолин терининг сезгирлигини ошириб юборади, ҳатто аллергия қўзғаши мумкин.
ЛОРАМИД ДЕЙдан косметикада кўпиклатувчи хусусияти учун фойдаланилади. Шунингдек, ёғларни кетказа олгани учун идиш-товоқ ювишга мўлжалланган воситалар таркибига ҳам қўшилади. Лорамид дей тери ва сочни қуруқ қилиб қўяди, қичиштиради, аллергия қўзғайди.
ГЛИЦЕРИН сув ва ёғнинг кимёвий бирикишидан олиниб, кремлар ва лосьонлар таркибига қўшилади. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, глицерин терининг қуруқшашига сабаб бўлар экан.
Бундан ташқари коллаген, липосомалар, pH, пропилен гликол, содиум лаурил сульфат, тирозин сингари қатор моддалар борки, инсон саломатлигига зарарли жиҳатлари оз эмас. «Табиий косметика» – рекламадан бошқа нарса эмас. Кўкларга кўтариб мақталган косметика воситаси таркибида нотабиий моддалар қанчадан-қанча..
Категория: Foydali Maslahatlar | Просмотров: 859 | Добавил: Angeloza | Рейтинг: 3.0/1
Всего комментариев: 5
0  
5 shirina   (18.12.2010 17:07) [Izoh]
happy happy happy

0  
4 shirina   (18.12.2010 17:07) [Izoh]
RAZMAT ANGELOZA OPA

0  
3 moon264   (17.12.2010 21:42) [Izoh]
happy happy

0  
2 LOLA   (17.12.2010 19:22) [Izoh]
Raxmat sizlarga ma'lumot uchun man faqat oriflemni ishlatardim tabiiy deganlariga endi bildim kasmetikani hammasida ximiyaviy moddalar aralashishini.Yana bir bor silaga kottakon raxmat.

0  
1 Angeloza   (17.12.2010 09:57) [Izoh]
smile smile smile

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]