Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1431
Статистика

Главная » 2011 » Mart » 15 » Иброхим Тотлисас: "Кутилмаганда якун бўлиши мумкин..." У энди куйлай олмайди. + Видео ва сўнгги суратлар.
11:30
Иброхим Тотлисас: "Кутилмаганда якун бўлиши мумкин..." У энди куйлай олмайди. + Видео ва сўнгги суратлар.


Сўнгги маълумотлар бу мақоланинг пастида янгиланиб турилади

14.03.2011  12-20: 
Кеча 13 март куни Туркиянинг санъат қироли Иброхим Тотлисаснинг жонига қасд қилинди.  
  
Полиция санъаткорнинг жонига қасд қилинганликда гумон қилинаётган қора мошина эгаларини изламоқда.
Стамбулдаги шифохонада Иброхимни мияси устида мураккаб операцияни ўтказишди.  Операциядан сўнг у ўзига келган. Хозир жонлантирувчи бўлимда сунъий нафас олиш  аппаратига уланган.
 KralTVнинг  директори Мехмед Акбайнинг айтишига қараганда операциядан сўнг Иброхимнинг чап тарафи фалаж бўлиб қолиши мумкин экан. 
"Татлисас тирик қолганлиги бу муъжиза, шифокорлар уни нариги дунёдан қайтаришди ва хозир қўлларидан келган ишни қилишмоқда"-деди.

Видеокамералар суратга олган тасма кщрилганда мошинада 2-3 одам бўлган. 

  «Аджыбадем» клиникасидаги Иброхимни бошини операция қилган шифокор Чаглар Чухадароглуни   айтишича ўқ Иброхимни бошига тегиб бошининг бошқа тарафидан чиқиб кетган. Унинг баданини қайсидир қисми фалаж бўлиши мумкин экан. 
Иброхимнинг пресс-котибаси Букет Чакыджы хам операция қилинди, бир ўқ унинг томоғига теккан. Унинг ахволи эса нормал.

Хозирда уларга Калашников автоматидан ўқ узилганлиги аён бўлган.
 
Тергов жараёнида суиқасднинг икки версияси олға сурилмоқда, бири курдлар террорлик оқими, бир вақтлар Иброхим уларга моддий ёрдам берган ва кейин эса ёрдам бермай қўйган.
 
Иккинчи ва асосий версия сифатида Иброхимнинг бизнес бўйича собиқ хамкори миллати курд бўлган Ироқлик Рушту Саид дея тахмин қилинмоқда. У Ироқнинг шимолий томонида  мехмонхоналар қуришни режалаштирган лекин Иброхим билан келишмовчилик натижасида у билан алоқани узган.

 
Эслатиб ўтамиз, олдинги йил Иброхим Тошкентда бир кунлик унутилмас концерти билан барчани хайратда қолдирди, унинг концертидаги одамларнинг 90 фоизи санъат олами вакиллари эди.
Концертдан 3 қисмлик  видеорепортажни   "Sayyod-media" бўлимимизда томоша қилишингиз мумкин.

Машхур ва бетакрор Иброхимга соғлиқ тилаб, айбдорлар тезда ўз қилмишларига яраша жазо олишларини тилаб қоламиз.


Воқеа ривожини кузатиб бормоқдамиз. Бу воқеа юзасидан янгиликлар мана шу мавзуда янгиланиб боради.
 


14.03.2011  15-40: Туркиядан мухбиримиз насиба Мамадалиева берган маълумотлари:

Кеча Туркия соати   1-05 да Ибрахим Татлисеснинг машинасига 5 киши тарафидан Калашников автоматларидан 20 та ўқ узилди. Ибрахим Татлисес Истанбул Маслакда Ибо шоу ни съемкасидан чиқаркан қора машина уни йўлини тўсди. Шофери ва асистенти у машинани мухлис машина деб ўйлади. Ааммо қора машинадаги 5 киши Ибрахим Татлисеснинг машинасига 20 ўқ узди. Ўқ ўтказмайдиган машинасидан хам ўтган ўқлардан бири Ибрахим Татлисеснинг бошига тегди. Бошининг орқасидан кириб олд тарафидан чиққан ўқ Ибрахим Татлисеснинг хаётини тахликка қўйди. Асистентининг бўйнига теккан ўқ хам асистентини кўп қон йўқотишига сабаб бўлди. 5 маротаба операция қилинган Татлисес, хозирда ес кенг қамровда қўриқланмоқда. Хаёти  хавф остида. 24 соат ухлатилади. агар 24 соат ичида хаётда қололса яшаб кетиш эхтимоли бор.

 

Ютубда томоша қилмоқ



Vesti az хабарларига кўра: Иброхимнинг ижодига нуқта қўйилди. Унинг қўшиқлари энди фақат дискларда қолди...

 Истанбулнинг губернатори Хусейн Авни Мутлу янги аниқланган тафсилотлар билан бўлишди: Тотлисоснинг мошинасига ўқ узган автомашинада икки киши бўлганлиги, 11 узилган ўқдан Иброхим ва унинг пресс-котибаси Букет бўлган машинага 4таси теккан. Шундан бири Иброхимнинг бошига ва бири Букетнинг томоғига. 
Губернатор айтишича бу воқеадан аввал Иброхимга тахдид хақида  қўрқитишлар бўлмаган ва Иброхим хам тахдид қилишмоқчи эканлигидан  арз қилмаган.
  

Бу вақтда асосий тахмин қилинаётган гумонланувчи собиқ бизнес хамкор Рушту Заед ўз фикрини билдирди:
 
-Мен шокдаман! Бизда (Ироқни назарда тутади) Иброхимни жуда севишади. Барча курдлар уни хурмат қилишади. Мен билан қандайдир муаммоси борлиги хақиқатдан йироқ. Хозир Истанбулга Иброхимдан хабар олгани келяпман. бутун шимолий Ироқ у учун дуо қилмоқда-деди.

Иброхимнинг акаси Хусейн Тотли хабар беришича Иброхим тузалган тақдирда хам унинг ижодига нуқта қўйилади. Эндиликда Иброхимнинг қўшиқларини фақатгина дискларда ёзилган қўшиқларидан тинглаш мумкин.
    
Яна бир қизиқ факт бу Иброхимни хаётига тажовуз қилинишидан бирмунча аввал у шоуда  ўлим хақида гапирганди:
 "Инсон  келиб кетгувчи моддий нарсаларни ортидан қувиш учун хаётини ўтказиши керак эмас.  Барчамизни бир якун кутади. Хар бир қадамимизда Оллохни ёд этишимиз керак, чунки бу якун бирданига бўлиб қолиши мумкин"
 

Мазкур воқеа юзасидан Туркия  президенти   Абдулла Гюль ва премьер-министр Реджеп Тайиб Эрдоганлар Иброхимнинг тезроқ тузалишига дуо қилишаётганлигини билдиришди.  



Категория: News/Новости | Просмотров: 1018 | Добавил: Milasha | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
2 GaGa   (18.03.2011 12:39)
ollox shifo bersin

1 shirina   (17.03.2011 22:44)
yaqinda hamma qo'shiqchiladan ayrilib qolamiz

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]