Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2010 » Dekabr » 6 » Болливуднинг энг гўзал актрисалари бешлиги..
01:00
Болливуднинг энг гўзал актрисалари бешлиги..
Болливуднинг энг гўзал актрисалари бешлиги
12:32
Мана неча ўн йилдирки, ҳинд кинолари диққатимизни ўзига тортади. Буви-буваларимиз, ота-оналаримиз Раж Капур ва Шридевининг фильмларини мароқ билан томоша қилган бўлишса, ҳозир ҳам куй-қўшиққа бой ҳинд фильмларининг ишқибозлари талайгина топилади. Айтишларича, ўша вақтда ҳам Ҳиндистон фильмларида роль ижро қилган актрисаларни гўзаллик шоҳсупасига кўтаришган. Бугунги кунда эса бу айни муддаодир, чунки Болливуд кинофильмларида ҳақиқатан ҳам дунё тан олган гўзаллар суратга тушмоқда. 

1. Айшвария Рай 
1994 йилда «Дунё гўзали» (Miss World-1994) танловида ғолиб бўлган Айшвария Рай мазкур ўнликнинг пешқадами бўлгани ҳеч кимни ажаблантирмаса керак. Нафақат ҳинд киносида, балки кейинги пайтларда Голливудда ҳам кўплаб роллар ижро этаётган Айшвария сўнгги йилларда Ҳиндистоннинг энг машҳур ва гўзал актрисаси деб тан олинмоқда. Деярли барча нуфузли журналлар муқоваларида сурати чиқаётган бу аёлга эътибор бермай ҳеч иложи йўқ. Рай 1973 йил 1 ноябрда савдо флоти офицери Кришнарай Рай ва ёзувчи Вринда Рай оиласида туғилди. Айшвария она тили тулудан ташқари яна инглиз, ҳинди, маратхи ва тамил тилларида бемалол сўзлашади. Ёшлигида классик мусиқа ва рақсга қатнашган. Коллежни битиргач, университетга ўқишга кирди ва архитектурани ўрганди, сўнгра модель сифатида суратга туша бошлади. «Дунё гўзали» номини олгач, Vogue Magazine журналида фотосуратлари чоп этилди ва тез орада танилди. Бундай соҳибжамол аёлни, табиийки, тез орада Болливудга таклиф қилишди. 1997 йилда «Iruvar» фильмидаги дастлабки роли одамлар эътиборидан четда қолган бўлса-да, бироқ «Севиб қолган қаллоб» («...Aur Paar Ho Gaya») фильмидаги иккинчи роли учун ўзининг кино оламидаги биринчи мукофотини олди. 2002 йилда Болливуднинг энг муваффақиятли фильмларидан бири «Девдас»да суратга тушди. Айшвария Рай – мадам Тюссо музейида ҳайкали ўрнатилган биринчи ҳинд актрисасидир. У ҳозирга қадар 40дан ортиқ фильмда суратга тушиб улгурди. 

2. Приянка Чопра 
Табиийки, ўнликнинг иккинчи рақами ҳам «Дунё гўзали» саналади. Приянка 2000 йилда (Miss World-2000) айнан шу номга сазовор бўлди. У 1982 йил 8 июлда Жамшедпур шаҳрида шифокорлар Ашок и Мадху Чопра оиласида дунёга келди. Ота-онаси ҳарбий врачлар бўлгани сабабли улар тез-тез кўчиб юришарди. Приянка болалигида астма билан касалланган. У Лукноу қизлар мактабида, сўнг Берлида, Мория Горетти коллежида таълим олди ва сўнгги синфни АҚШда Бостон шаҳрида тугаллади. Рақс ва мусиқа билан қизиққан. 18 ёшида «Дунё гўзали» танловида ғолиб бўлди ва унга эътибор кучайди. 2002 йилда тамил тилидаги «Thamizhan» фильмида биринчи бор суратга тушди. Ҳинд тилидаги биринчи ролини «Andaaz» фильмида ижро этди. Приянка АҚШда «National Opus Honor Choir» миллий хорида қўшиқ айтиш шарафига эга бўлган Ҳиндистоннинг ягона вакилидир. «Агар сценарий менга ёқса, ҳар қандай фильмда исталган тилда суратга тушишга тайёрман», - дейди актриса. 

3. Сушмита Сен 
«Еру кўк гўзали» (Miss Universe-1994) нуфузли танловида Ҳиндистон тарихида илк маротаба ғолибликни қўлга киритган аёл – Сушмита Сен бўлиб, у бугунги рейтингимизда учинчи ўринда турибди. 1975 йил 19 ноябрда Уттар-Прадеш штати пойтахти Ҳайдарободда туғилди. Отаси ҳарбий-ҳаво кучлари офицери, подполковник, онаси заргарлик буюмлари дизайнери бўлган. Оила қизалоқни эркалаб Титу ёки Суш деб аташарди. 1994 йилда 19 ёшида «Ҳиндистон гўзали» танловида ғолибликни қўлга киритди, дарҳақиқат, бу танловда у асосий даъвогарлардан бири Айшвария Райдан ўзиб кетди. Ҳиндистонга қайтгач кинода суратга тушишга таклифлар ёғилди ва Сушмита уларга розилик берди. 1999 йилда иккинчи даражали актриса сифатида биринчи мукофотига сазовор бўлди. Ҳозир ҳам кинода суратга тушишни давом эттирмоқда. 2000 йилда болалар уйидан бир қизалоқни боқиб олган ва унинг тарбияси билан шуғулланмоқда. 

4. Лара Датта 
Приянка Чопра «Дунё гўзали» деб тан олинган 2000 йилда Кипрда бўлиб ўтган «Еру кўк гўзали» (Miss Universe-2000) танловида деярли барча ҳайъат аъзолари бир овоздан ҳинд гўзали Лара Даттани ғолиб деб топишди. Бу унинг бугунги танловимизда тўртинчи ўрин эгаллаши учун жиддий сабаб бўлди. Лара 1978 йил 16 апрелда Деҳли яқинидаги Ғозиобод шаҳрида авиация подполковниги Л.К.Дутта ва шотланд аёли Женнифер Датт оиласида туғилди. 1981 йилда унигн оиласи Бангалорга кўчиб ўтди ва Лара бу ерда мактабни, сўнгра Бомбей университетининг иқтисодиёт факультетини тамомлади. 16 ёшида бўлажак актриса Бангалурдан Мумбаига йўл олди ва тез орада топ-моделга айланиб, етакчи журналларда фотосуратларга туша бошлади. Номдор танловда ғолиб бўлганидан сўнг Ларани кинода ва реклама клипларида суратга тушишга таклиф қилишди. 2003 йилда «Andaaz» фильмида у ўзининг биринчи ролини ижро қилди. Ҳозиргача Лара Датта Болливудда 20 дан ортиқ фильмда иштирок этган. 

5. Мадхури Дикшит 
Раққоса, икки боланинг онаси, микробиология бакалаври, ҳинд киноси оламида Шридевидан кейинги энг гўзал аёл деб тан олинган актриса бу Мадхури Дикшитдир. Рассом М.Ф.Ҳусайн ҳалигача уни ўзининг илҳом париси деб атайди. Мадхури 1967 йил 15 майда маратхи тилида сўзлашадиган олий тоифадаги ҳиндлар оиласида туғилди. Айтганча, 80-йилларда суратга тушган, мактаб таълимини тўлиқ тугаллаган Болливуд актрисалари жуда кам топилади ва булар орасида М. Дикшит албатта ажралиб туради. 1986 йилда у биринчи бор «Abodh» фильмида суратга тушишга рози бўлди. «Tezaab» фильмидан кейин кино мутахассислари унга ҳақиқий истеъдод эгаси сифатида қарай бошлашди ва 90-йилларда у қатор муваффақиятли фильмларда роль ижро қилди. 2002 йилда «Девдас» фильмида ижро этган Чандрамукхи роли алоҳида эътиборга молик. 
Категория: News/Новости | Просмотров: 1337 | Добавил: Milasha | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
0  
2 Angeloza   (06.12.2010 15:37) [Izoh]
spasibo

0  
1 quyosh   (06.12.2010 01:15) [Izoh]
smile rahmat

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]