1. Эрталаб ва кечқурун тишларингизни лимон шарбати билан тозаланг (агар милклар илвираб кетмаган бўлса). Тозалашда, аввал тиш чўткасини бироз сувга намлаб; сўнг унга озроқ ЛИМ0Нни сиқиб шарбатини томизасиз. 2. Милкдан қон томса, бундан ҳеч бир муаммосиз қутилиш мумкин, Бунинг учун кунига икки маҳал лимондан сиқиб олинган шарбатни ичиб турсангиз, бас. Агар сиз лимонни қобиғи билан есангиз, даволашнинг самаралиги бир неча марта ошади. 3. Агар тишлар қимирлаётган ёки кариес билан зарарланган бўлса, милк қуришиб қолган, шамоллаган ёки йиринг бойлаган бўлса, бир кунда икки марта 150 грамм творогни лимон билан ейиш. зарур. 4. Бир ош қошиқдан лимон бўтқаси ва маврак (мармарак-шалфей) ўтини қуритиб майдаланганини олиб, устидан бир стакан қайноқ сув қуясиз, 1 соат ўраб қўйган ҳолда тиндирасиз, сўнг сузиб оласиз, Ушбу шарбат билан оғзингизни ҳар ярим соатда чайиб туринг. Чайиш беш дақиқа атрофида давом эттирилади.