••● Www.UzGirlS.neT ●•• -
Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1429
Статистика

Главная » 2011 » May » 17 » 04. SAVOB (Kelinlar daftariga...)
19:17
04. SAVOB (Kelinlar daftariga...)
http://s012.radikal.ru/i321/1105/49/9e87319e76a6.jpg

Тўртинчи суҳбат:
Савоб

«Уйланишдан, хотин олишдан ҳамманинг мақсади бир хил эмас», дейилса, бу фикр дастлаб ғалати туюлиши мумкин. Баъзилар айш-ишрат қилиш, шаҳват нафсини қондириш учун уйланмайдиларми? Шу ниятда энг сулув қизларга етишмоқ учун  шумликлар қиладилар. Бу шумликнинг оқибатини  «оила» дея олмаймиз. Баъзилар эса бой бўлиш мақсадида бой хотинга тузоқ қўядилар. Бунинг натижаси ҳам «оила» эмас. Яна бир ҳил одамлар фарзандталаб бўладилар ва шу мақсадда оила қурадилар. Баъзи одамлар гуноҳдан сақланиш учун уйланадилар. Яна бир қанчалари уй-рўзғор, саранжом-саришталик учун уйланадилар.

Оила қуришда улуғ савоблар борлигини яна таъкид этамиз. Шундай инсонлар борки, савоб учун атайин уйланишади, савоб истагида турмушга чиқишади. Бир илмли одам бир қизни сўраб совчи юборади. «Аллоҳнинг амри, ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) суннатларига мувофиқ қизингизга уйланмоқчилар. Биз розилигингизни олмоққа келдик», дейишади совчилар. «У киши жонимни сўрасалар, жонимни берай, аммо қизим у зотга муносиб эмас. Чунки қизимнинг икки оёғи шол. У муҳтарам зотга эса хизматларини адо этувчи соғлом жуфти ҳалол керак», дейди қизнинг отаси узр билан. Совчи қўйган киши қизнинг аҳволидан хабардор эди. «Бу қиз ногирон бўлгани сабабли унга ҳеч ким уйланмайди. Мен шу бечорага уйланиб, кўнглини кўтарай», деган қароридан қайтмайди.

Шунга ўхшаш бошқа воқеа: Шуҳрат Умаров исмли шоир биродаримиз бўлардилар. (Аллоҳ раҳмат этсин!) Шуҳрат ака талабалик йилларида йиқилиб, беллари майиб бўлиб ётиб қолган эдилар. Бу ҳолдан хабар топган шоира синглимиз Насибахон тақдирларини шу ногирон шоир тақдири билан боғлашга қарор қилдилар. Ёш ва гўзал қизнинг бу қарори кўпчиликни таажжубга солди. Таажжубланганлар Насибахоннинг ташқи гўзалликларини кўрардилару аммо қалб гўзалликларини, иймон гўзалликларини ҳис қила олмасдилар (Биз шунақамиз: ногирон фақат ногирон билан турмуш қуриши керак, деган бемаъни тушунча билан яшаймиз. Соғлом йигит шол ёки кўзи ожиз қизга уйланса ажабланамиз. Гўзал қиз ногиронни севса ишонқирамаймиз. Демаймизки, Аллоҳ розилиги учун қилинаётган бу амаллар нақадар гўзал!). Шуҳрат ака билан Насибахонга Аллоҳ солиҳ ўғил фарзанд берди. Шуҳрат ака ҳали ёш ўғилларига «онангни ҳаж ибодатига олиб борасан», деб васият қилган эканлар. Беҳзод улғайгач, отамерос автомашина сотилиб, васият бажарилди – Аллоҳ она ва болага улуғ ибодатни насиб этди. Насибахон бахтларини айнан шу оилада топганларига ишора эмасми бу! Улуғлик деганимиз ҳам шу, қаҳрамонлик деганимиз ҳам шу! Оиланинг муқаддас тушунча эканига ҳам мисол шу.

Тилимизда «оила қурди» ёки «оила барпо этилди» каби ибораларни кўп учрайди. Шунинг қаторида «оила бузилди» ёки «оиласи барбод бўлди» деганлари ҳам бор. Демак, оила умр йўлидаги гўзал бир саройга ўхшатиляпти. Демак, уни қуриш керак. Қурганда ҳам пойдеворини мустаҳкам қилиб, турмушнинг зилзилаю дўлларига бардош берадиган тарзда бино қилиш шарт. Демак, «оила» ёшлар қўлига тантана билан тутқазиладиган зарқоғозга ўралган ширинлик эмас.

Афсуски, айрим бадавлат ота-оналар оилани шундай тушунадилар ва фарзандларини моддий томондан тўла-тўкис таъминлаб қўйиш билан кифояланиб, «оила қурилди», деб хотиржам бўладилар. Тўғри, оила саройини қуришда ота-онанинг вазифаси ҳам мавжуд. Аммо тўлалигича қуриб бера олмайди. Бу қурилишда эр-хотиннинг ўзи ҳам фаол иштирок этмас экан, бу сарой дастлаб шоколад каби кўринса ҳам, аммо сал вақт ўтиб эрий-эрий йўқ бўлиб кетади. Ўзича эриб кетса, тақдирга тан берилар, аммо бу шоколад қасрни ялашга ишқибозлар ҳам топилиб қолса-чи?

«Уйланишдан олдин иккала кўзингни катта оч, уйланганингдан кейин биттасини юм», деган тагдор бир ҳикмат борки, кўпчилик унга амал қилмайди. Аввало, йигитнинг ҳам, қизнинг ҳам кўзларини катта очишларига ота-оналари йўл қўйишмайди. Кейин эса ёш хотиннинг ҳаракатларини кузатишда битта кўзни юмиш ўрнига тўрт-беш кўз билан қарай бошлайдилар. Аҳмад Дониш айтган эканларким: «Агар келин-куёв бировларнинг гапларига, фисқу фасодларига кирар экан, уларнинг ширин турмушлари бузилади, ораларига совуқлик тушади».

Йигит ва қиз ёстиқдош бўлгунларига қадар бир-бирларининг одатлари, феъл-атворлари ва руҳиятларини мукаммал ўрганишмаса, оилани бахтиёрлик пойдеворига қуришлари осон бўлмайди. Чунки яхши оила қуриш учун биргина муҳаббат кифоя эмас. Орада дўстлик ва ишонч ҳам бўлиши керак. Шундай оилаларни учратамизки, эр-хотин бир-бирини севади, турмуш қуришни эса билмайди. Оила қуришда маълум босқичларда биргаликдаги кураш, машаққатларни биргаликда енгиб ўтиш талаб этилади. Дейдиларки: «Муҳаббатнинг кўзи кўр бўлади». Яъни бир-бирига кўнгил қўйган йигит ва қиз унча-мунча хато ва камчиликларни сезмайдилар, сезсалар ҳам эътибор бермайдилар. Муҳаббатнинг кўзи кўр бўлса, оиланинг кўзлари ҳамиша очиқ бўлади. У ҳатто тунлари ҳам юмилмайди. Илгари арзимас ҳисобланган камчиликлар жиддий аҳамият касб эта бошлайди. Ота-оналарнинг эса бошлари қотади: ахир бир-бирларини яхши кўришарди-ку? Йигит «шу қиздан бошқасига уйланмайман», деб қанча «номзод»ларни рад этган эди-ку? (Қиз ҳам бошқа йигитларни хушламаган эди!)

Бир-бирини билиш – бир-бири ҳақида ҳамма нарсани билиш эмас. Бу бир-бирига нисбатан ишончли ва ёқимли муносабатда бўлиш, бир-бирига ишониш демакдир. Одам бошқа шахснинг руҳий оламига бостириб киришга уринмаслиги керак. Аёл билан танишиш учун бир неча дақиқа етарли, уни яхши билиш учун эса йиллар керак. Айрим «доно»ларнинг фикрича, аёлни тўлиқ билиш учун у билан ажралиш керак экан. Албатта,  бу фикрни ҳазил маъносида қабул қиламиз. Лекин, айрим эр-хотинлар ажралишиб кетишганларидан сўнг, айниқса бошқа оила қурганларидан кейин бир-бирларининг қадрларига ета бошлайдилар. Аксарият яхши эрнинг қадрига етмаган хотинга Аллоҳ янада золимроқ эрни, солиҳа аёлнинг қадрига етмаган эрга эса куйдиргувчи хотинни рўпара қилиб қўяди.

 Чунки эр ёки хотин шайтон васвасасига кириб, Раҳмон йўлини унутганлари учун шундай жазони олишлари тайин. Аллоҳ буюрадики: «Эй иймон келтирганлар! ...улар (хотинларингиз) билан тотув турмуш кечиринглар. Агар уларни ёмон кўрсаларингиз (билиб қўйингки) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилар» (Нисо сурасидан). Аллоҳ иймон келтирганлар, деб мурожаат этяпти. Демак, иймон келтирдингми, энди иймон шартларидан бири бўлмиш оиланг ҳаққига риоя қил, тотув яша. Бўлар-бўлмасга жанжал чиқарма. Хотинни  (ёки эрни) янгилашга ошиқма. Оилани қайта-қайта бузиш иймонсизларга хосдир.


Davomi bor....

Keyingi mavzu
Бешинчи суҳбат:
Агар уялмасанг...

Категория: Foydali Maslahatlar | Просмотров: 596 | Добавил: SuperBoy | Рейтинг: 4.0/3
Всего комментариев: 1
1 sabr   (16.05.2011 05:30)
salom foydali maslahatlar sahifasiga teri muolajalari ayniqsa ajin ko'z osti ajinlar haqida maslahat bersangiz.hozirgi havoda juda zarur.kutib qolamiz.

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]