Бутун дунёда яшовчи муслим ва муслималарни қурбон ҳайити айёми билан муборакбод этиб қоламиз. Дилимиздаги тилакларни Ҳ.Ҳамидовнинг шеърлари қанотида етказмоқчимиз.
БУГУН БИЗНИНГ БАЙРАМ Кўчаларда ёш-у қари, Чехраларда кулгулари, Ушалгандек орзулари Бугун мўмин хуррам эрур, Бугун бизнинг байрам эрур,
Келиб, асрий омонликлар, Унутилгай ёмонликлар, Тарқатнлгай қурбонликлар Қалб кўнгилга ҳамдам эрур, Бугун бизнинг байрам эрур,
Сахо қопи ёпилмайди, Кизб эшиги ўпилмайдп. Сўккан одам топилмайди, Айём дардга малхам эрур, Бугун бизнинг байрам эрур.
Бугун кўпга ёрдир намоз, Намозларда янграр: сафроз. Гўзал онлар мунчалар оз, Соф кўнгилга алам эрур, Бугун бизнинг байрам эрур,
Эй, хабари йўқ бу диндан, Бу холига кулма дилдан. Не килсанг килавер эртан Бугун бизнинг байрам эрур, Бугун бизнинг айём эрур!
Ҳайит Бугун шундай кун эр урки, ул куннинг тенги йукдир, Бу кун нафслар хотиржам-у, кўнгил хам анча тўқдир.
Бугун қалблар рохат ила масжидга қўймиш қадам, Бу кун Аллоҳ каломини тинглагай хар бир одам.
Букун гўё фаришталар осмондан тушиб саф-саф Хориғ, сўлғин кўнгилларга тақиб кетмишлар садаф.
Садафлар асли иймондан сўзлабон юракларга Ақоид илмидан айтмиш ул илм керакларга.
Аллох лафзин унутган қалб янги ой чиккан кеча Ўн бир ойлик чанг-губорни бошлади бир-бир еча.
Қандай яхши бу кун дўстлар, қандай гўзал бу кунлар, Аллоҳ учун азиз бўлмиш ярим ой бедор тунлар.
Бу кун яна келарми, ё у кунга етмаймизми, Шу боис, бул азиз кунни кадрига етмаймизми?
Мир Алишер байти айтар: маҳзун дил, чекма жабр. Ҳар кунинг Ҳайит ўлубон, ҳар тунинг ўлсин қадр.
Бугун шундай кун эрурки, ул куннинг тенги йукдир, Бу кун нафслар ҳотиржам-у, кўнгил ҳам бир мунча тўқдир.
|