16. Ислом қодир бўлган мусулмонларга бир йилда
бир ой – РАМАЗОН ойида РЎЗА тутишга буюради. Рўза тонг отгандан то кун
ботгунга қадар емоқ-ичмоқ каби амаллардан тийилмоқдир. Рўза ҳам
инсонларга фақирларни эслатиш, соғлик, саломатликни асраш каби
ҳикматлар учун Аллоҳ таоло фарз қилган, бандага тақвони ўргатувчи
ибодатдир. 17. Ислом қодир бўлган ҳар бир мусулмонга умри давомида
бир марта ҲАЖ қилишни фарз қилган. Ҳаж – Макка томон йўл олиб, у ерда
махсус амалларни бажаришдир. Ушбу муборак амал ўтган пайғамбарлардан
қолган буюк ибодат бўлиб, бу ибодатни Иброҳим, Мусо ва Ийсо
алайҳиссалом каби пайғамбарлар ҳам бажаришган экан. Пайғамбаримиз
Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам умматлари ҳам ўз пайғамбарларидек
ҳаж ибодатини ўрнига қўйиб бажаришга буюрилгандирлар. 18. Муҳаммад
саллаллоҳу алайҳи васаллам барча инсонларга юборилган пайғамбар
эканлигига иймон келтирамиз. У зотнинг рисолатлари, динлари олдинги
динлардан айрим қонун-қоидаларда фарқли бўлсада, тавҳид бобида аввалги
пайғамбарларнинг рисолатлари билан бирдир. Ҳар бир инсон Муҳаммад
саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида эшитиши биланоқ иймон келтирмоғи ва у
зот олиб келган шариатга эргашмоғи шартдир. Зотан, Аллоҳ таоло Исломдан
бошқа динни ҳаргиз қабул қилмас. 19. Аллоҳ таолога ҳақиқий ибодат
қиламан, деган киши учун Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам олиб
келган диндан бошқа йўл йўқ. Бу йўл Бухорий, Муслим каби ҳадис
уламолари ривоят қилган саҳиҳ ҳадисларда очиқ, равшан баён қилиб
берилган. Биз ёлғон, тўқима ҳадислардан эҳтиёт бўлиб, динимизни
ўрганишда турли хурофотларга берилмай, пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи
васаллам ўргатганларидек ҳаёт кечирсак, икки дунёда бахтли бўламиз. 20.
Ислом ақлни хурофату уйдирмалардан, Аллоҳдан бошқага қуллик қилишдан
сақлайдиган диндир. Ундаги барча ҳукмларда айни ишга гувоҳ бўласиз.
Масалан, охиратни эсга олиб, унга тайёргарлик кўриш учун қабрларни
зиёрат қилишга буюради. Бироқ, қабрларни тавоф қилиш, қабрлар ёнида
жонлиқлар сўйиш, қабрда ётганлардан бирор ҳожатни сўраб дуо қилиш ёки
уларни восита қилиб, дуо-илтижо қилиш каби кишин Аллоҳдан бошқага
юзланишига сабаб бўладиган ишлардан ман қилади. 21. Ислом динидаги
энг асосий масалалардан бири банда Аллоҳ таолога ҳақиқий таваккул
қилишга буюрилгандир. Таваккулнинг маъноси барча ишларда қўлидан
келганича мақсад сари ҳаракат қилиб, кўзланган натижага олиб борувчи
барча сабабларни бажармоқ ва натижани Аллоҳдан кутмоқ деганидир. Шунинг
учун ҳам Ислом дини барча сабабларни тўлиқ қилишга чорлайди. Сабаб
бўлмаган нарсаларга боғланиб қолишдан қайтаради. Масалан, туморларга
боғланиб қолишдан, сеҳргар, фолбин-коҳинлар каби кишиларнинг
мол-давлатини ботил йўллар билан ейдиган фирибгарлар тузоғига тушиб
қолишдан қайтаради. 22. Ислом динида икки байрам бўлиб, мусулмон
одам учун у иккисидан бошқа байрам йўқдир. У байрамлар Рамазон ойи
рўзаси сўнггида нишонланадиган ийди фитр байрами ва ҳаж ибодати ойида
келадиган ийди қурбон байрамларидир. Бу икки байрамдан бошқа тузиб
олинган байрамлар, турли-туман тантаналар Ислом шариатида тан
олинмагани учун мусулмон одам уларни нишонламайди. 23. Чин
мусулмон бўлишни истаган ҳар бир киши ўзининг зиммасидаги вазифаларни
тўлиқ адо этиш учун илм ўрганмоғи шарт. Таҳорот, намоз, закот, рўза,
ҳаж ва бошқа шариат ҳукмларидан қайси бири кишига фарз бўлса, албатта,
ўша масалани атрофлича ўрганиб, Аллоҳга онгли равишда қуллик қилишга
буюриланмиз. 24. Ислом дини мусулмон бўлиш учун фақат бир шарт
қўяди: банда «أشهد أن لا إله إلا الله، وأشهد أن محمدًا رسول الله» –
«Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам
Аллоҳнинг элчиси эканлигига гувоҳлик бераман»– деб, айтиши керак. Бу
сўзни айтган ҳар бир одам мусулмон бўлади. Энди, ушбу икки шаҳодат
калимасининг талабларига то вафот этгунига қадар амал қилмоғи вожибдир.
Мана шу шаҳодат калимасига амал қилиш орқали банда жаннатга ҳақли бўлур
ва дўзахдан нажот топур. 25. Ислом мусулмон одамдан қўйидаги
ҳолатларда баданини тўлиқ ювишни талаб қилади: Ислом динини қабул
қилган вақтда, шаҳват билан маний отилиб чиққан вақтда, ҳайз ва нифос
тугаган вақтда |