|
Главная |
|
Главная » 2011 » Aprel » 6 » Erkak sanatkorlarning ayollar haqidagi fikri
14:25 Erkak sanatkorlarning ayollar haqidagi fikri |
Байрам баҳонасида эркак санъаткорларимизни аёллар тўғрисидаги турли
саволлар билан сўроққа тутиб, бошларини оғритишга журъат этдик. Уларнинг
саволларимизга қанчалик тўғри жавоб берган ёки бермаганликларини қуйида
билиб олишингиз мумкин?
1. Қанақа эркаклар ҳамма аёлларга бирдай ёқмайди? Мурод
Ражабов: Менимча, мақтанчоқ, ваъдабоз, қурумсоқ эркаклар бирорта аёлга
ёқмаслиги аниқ. Аксинча улар бир сўзли, эътиборли, қўли очиқ эркакларга
жонини беришга тайёр бўладилар.
2.Қандай аёллар ҳар қандай эркакнинг эътиборини тортади деб ўйлайсиз? Улуғбек
Раҳматуллаев: Ўзига қараган, дид билан кийинган ҳар қандай чиройли аёл
эркаклар эътиборини тортади. Шунингдек, аксарият эркаклар характер
жиҳатдан хушчақчақ, очиқ чеҳрали, аммо юзида ҳаёси билиниб турган
аёлларга мафтун бўлишади.
3. Барча аёлларда бўлган учта хислатни санаб ўтинг. Тоҳир
Содиқов: Чиройли кўринишга интилиш ва ўзига тегишли инсонни бошқа
чиройли аёлллардан рашк қилиш ер юзидаги барча аёлларга тегишли хусусият
бўлса керак. Дарвоқе, салга йиғлаб олиш ҳам аёлларнинг умумий
одатларидан бири саналади.
4. Сизнингча, аёлларнинг аксарият кайфиятни кўтариш ва ўзини хурсанд қилиш қандай йўл танлайди? Валижон
Шамсиев: Буни аниқ биламан, ё ўзларига янги кийим сотиб олиб ёки
гўзаллик салонига бориб ўзларини ўзлари хурсанд қилишади! Хайрият, шу
сабаблар бор экан-а! Б´лмаса, биз бечора эркаклар ҳоли нима кечарди?
5. 8 март байрамида аёлларга қандай совға берган маъқул деб ўйлайсиз? Озодбек
Назарбеков: Нафақат, саккизинчи март байрамида, балки ҳар қандай
байрамда аёл киши учун энг яхши совға - икки оғиз ширин сўз билан меҳр
қўшиб берилган гул деб биламан. Ҳурматли эркаклар! Аёлларимиздан шу бахт
– совғани қизғанмайлик! Улар бундан ҳам ортиғига муносиб, ахир!
6. Аёл кишига энг муносиб касб деб қайси соҳани биласиз? Равшан
Комилов: Соғлигига салбий таъсир кўрсатадиган, оғир, жисмоний,
касблардан ташқари барча соҳаларни аёлларимизга муносиб кўраман.
Айниқса, шифокорлик, ҳамширалик ва шунга ўхшаш тоза-озода жойларда ишлаш
уларга жудаям ярашади.
7. Аёлларнинг биринчи рақамли душмани бу...? Толибжон
Исроилов: Бу, шубҳасиз, вақт! Бу борада шундай нақл ҳам бор: вақт -
аёллар учун яхши психолог, ёмон косметолог. Бундан ташқари жамики аёллар
эркакларнинг эътиборсизлигидан бирдай азият чекади.
8.Аёлларнинг энг кучли қуроли нима? Адиз
Ражабов: Аёлларнинг энг кўп фойдаланадиган, энг кучли ва ишончли
қуроли, бу - уларнинг ширин сўзи ҳамда меҳр тўла нигоҳи бўлса керак.
Чунки бу синалган "қуроллар” билан ғазабда турган энг баджаҳл эркакни
ҳам юмшатиб олиш уларга чўт эмас.
9.Аёллар "кўришга кўзи бўлмаган” эркакларнинг севимли "шиори”? Улуғбек
Отажонов: Менда иккита тахмин бор, биринчиси, "Эркак ҳамиша аёлдан бир
поғона устун бўлиши керак деган гап, иккинчиси, "эркак одам уйидан етти
қадам узоқлашса бўйдоқ ҳисобланади” деган ибора. Назаримда, кейингиси
ҳаммсига бирдай ёқмайди-ёв!
10. Аёлларга нимани уқтириб бўлмайди? Санжар
Шодиев: Бирорта аёлга ўзингизнинг ҳақлигингизни исботлай
олмаганингиздек, унинг ноҳақлигини минг чиранманг уқтиролмайсиз. Шундай
бўлгани ҳам маъқул, аёл эркакнинг чап қовурғасидан яралган, уни
тўғирлайман деб синдириб қўйиш ҳеч гапмас! |
Категория: News/Новости |
Просмотров: 1153 |
Добавил: shirina
| Рейтинг: 3.7/3 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|