Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
«  Aprel 2011  »
DuSeChPaJuShYa
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1432
Статистика

Главная » 2011 » Aprel » 28 » Ўлимдан сўнг...
18:11
Ўлимдан сўнг...

Нима деб ўйлайсан, сен билан қабрингда қайси амалларинг бўлади? Сериялларми? Бекорчиликларми? Сурат ва журналларми?

Эй гуноҳлар ортига сафар қилгучи! Аллоҳ таоло огоҳлантиради:

"Бас, ўша кунда кунда кўприкдан ўтасизлар, бирон бир нарсангиз махфий қолмайдир. ” (Ҳаққо, 18).

Ўша ерда сенга наф берадиган кимса борми? Сенга нусрат берадиган борми? Эй сингил! Ўша ерда ким ёнингда туради? Эй ҳижобга бепаро бўлган! Тор ва сернақш кийимларни кийган!

"Ва Аллоҳга тақво қилинг, ҳамда билингки, албатта унга рўбарў келурсиз.” (Бақара, 223).

Дўзах устига қўйилган кўприк қиличдан ўткир, қилдан ингичка. Аллоҳ таоло:

"Сиздан унга яқинлашувчи бўлмаган ҳеч ким йўқ. Бу, Роббинг ҳузуридаги кескин ҳукмдир”, деган. (Марям, 71).

Уламолар бу оятни дўзах ўтига далил деганлар. Ўша ерда ўтиш қадамини қўясан, тагингда оташ. Кимдир додлаяпти, кимдир куляпди. Ҳаммаёқни зулмат қоплаган. Инсонлардан Аллоҳ сиротга қадамини собит қилганлар бор. Чунки улар, Аллоҳни муроқаба қиладиган, Аллоҳдан қўрқадиган, Аллоҳнинг тоати ила амал қиладиган ва Аллоҳга масият қилишдан узоқлашадиганлар еди. Аллоҳ таоло дейди:

Аллоҳ имон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собит қадам қилур. Иброҳим 27.

Ўша ерда намознинг, яхши амалларнинг бахосини биласан. Ўша маконда Аллоҳни рози қилмайдиган ҳар бир назар ва ҳар бир сўз учун надомат қилинасан. Йиғлайсан, лекин кўз ёш енди наф бермас. Албатта у нозик тарозу.

Биз ҳисоб куни учун адолат тарозуларини қўйурмиз. Бирон жонга ҳеч қандай зулм қилинмас. Агар (амал) ачитқи донаси оғирлигича бўлса ҳам, келтирамиз. Ҳисобчиликда ўзимиз кифоя қилурмиз. Анбиё 47.

Эй ёш синглим! Бу тарозу ҳақида тафаккур қилганмисан? Эй синглим! Ўша тарозуга қўйиладиган гуноҳларинг учун нафсингни тергадингми?
"Кимнинг мезонлари оғир келса, бас, ана ўшалар ўзлари нажот топгувчилардир”.

(Мўъминун 102 оят. )
Албатта, ўшалар, Аллоҳга бўлган тоатни муҳофаза қилганлар. Албатта, ўшалар, гуноҳ ва маъсиятлардан узоқ бўлганлар.
"Кимнинг мезони енгил келса, бас, ана ўшалар ўзларига зиён қилибдилар. Жаҳаннамда абадий қолувчи бўлибдилар”.(Мўъминун 103 оят)
Тарозуси енгил келган, ана ўша, роббиси билан бўлган муомалада ёмонлик қилган.Ана ўша, роббисидан юз ўгирган. Ана ўша, ёмонликлари кўпайиб, яхшиликлари камайган.

Маъсиятларинг жаннатилар учун мукофат қилиб берилган: асалдан ҳам ширин, сутданда оқроқ, мискдан кўра ҳушбўй, ким ундан бир хўплам ичса, ундан кейин абадий чанқамайдиган ҳавздан ичишни маън қилиши мумкин. Масиятларни ҳозироқ тарк қил! Қандай қилиб ҳақир дунёни, ниҳояси йўқ, боқий охиратдан устун қўясан?! Кенглиги еру осмонларча келадиган жаннатдан сени маҳрум қиладиган гуноҳларга қандай қўл урасан?!

Гуноҳ ва шаҳватларни тарк этишда кучли ирода соҳиби бўлмоғинг лозим. Унутма: Аллоҳ назарларингдан, эшитганларингдан, қалбингдан ҳабардор. Ҳар бир ҳаракатингга гувоҳ!

Аллоҳ қалбларингиздагини билади.

Аллоҳ қалбларидагидан беҳабар деб билгучи мунофиқлар ҳақида саҳобаларимиз пайғамбаримиздан сўраганларида:

- Албатта улар сиз намоз ўқиганингиздай намоз ўқирлар, рўза тутганингиздай рўза тутарлар. Уларга кечадан сизларга бўлгани бор,лекин улар ёлғиз қолсалар Аллоҳ харом қилган нарсаларга риоя қилмаслар.

Гуноҳ ва шаҳватларида бардавом бўлурлар.Бундайларни кўриб,бедор бўлурлар,аҳлидан бирор киши билишини ҳуш кўрмаслар.



Manba: Muslimaat

 

Категория: Islomiy/Islamic | Просмотров: 485 | Добавил: SuperBoy | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 3
3 Lola   (30.04.2011 20:45)
Judayam ajoyib yozilibdi manga judayam yoqdi.

2 sharipov   (29.04.2011 06:40)
juda yahshi yozilgan rahmat

1 samira   (28.04.2011 21:19)
rahmat kottakon kuproq quying shunaday narsalarni alloh rozi bulsin sizdan

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]