Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2011 » Yanvar » 19 » Қуритилган мевалардан гўзаллик совғаси
09:12
Қуритилган мевалардан гўзаллик совғаси
Muslima.uz

Қуритилган мевалар таркибида юқори даражада фойдали моддалар бор. Шу сабабдан бирдан кўп истеъмол қилиш яхши эмас. Қуритилган анжир сочларни бақувватлаштиради. Муолажани бир ой давомида ҳар куни қилиш керак. Бунинг учун 2-3 дона анжирни майдалаб кесамиз ёки мясорубкада чиқарамиз. Эмалланган идишга бир стакан сут соламиз ва майдаланган анжирни соламиз. Яхшилаб аралаштирамиз ва паст оловга қўямиз. Аралашма паст оловда қайнаш даражасига етганда оловдан оламиз, совутамиз. Бу аралашмани сочларимизнинг аввал илдизига қолганини эса сочларимизга сурамиз. Бошимизга полиэтилен шапкача киямиз, устидан сочиқ ёки рўмол билан ўраймиз. Бир соатдан сўнг сочларимизни илиқ сув ва сочларимиз типига тўғри келадиган шампунь билан ювамиз.
Сочларни тўкилишига эса қуйидаги маска фойда беради: Бир ҳовуч магиз оламиз (сариқ магиз) эмалли идишга солиб, 0,5 литр қайноқ сув қўямиз. Идишимиз устини қопқоқ билан ёпиб, паст оловда 10-15 дақиқа қайнатамиз. Сўнгра оловдан олиб 2 соат тиндирамиз. Магиз шишиб қолади. Сўнгра ундаги суюқликни бошқа идиша оламиз (кейин у бизга керак бўлади) магизни эса кашасимон қилиб эзамиз, сўнг унга 1 тухумнинг сариғи, 1 чой қошиқ суюқ асал, ё чой қошиқ ўсимлик ёғи, ½ чой қошиқ туз (тузни олиб қўйган суюқлигимизда эритиб оламиз) солиб ҳаммасини аралаштирамиз. Агар аралашма қуюқ бўлса олиб қўйилган суюқликдан солиб ўзимизга керак ҳолатга келтирамиз. Сўнгра аралашмани аввал соч илдизига қўнг қолган қисмига сурамиз. Полиэтелен шапкача кийиб, рўмол ўраймиз. Маскани бошимизда 40-50 дақиқа ушлаймиз. Сўнгра сочимизни ювиб, 1 тоғорача сувга 1 чой қошиқ лимон кислотаси солинган сувда чаямиз. Бу маскани ҳар ҳафта 1 мартадан 1,5 ой давомида қилиш керак.

Қуритилган мевалар гўзаллик витаминларига бой. Тўршак, магиз, қороли (чернослив)дан қилинган маскаларнинг натижаси дарров кўрина бошлайди. Тери майинлашиб, гўзал тус олади.

Анжир маскаси: бу меванинг пишгани терини тозалаб, майинлаштиради. Анжир мевасини ўртасидан булиб буйин ва юзга юмшоқ ҳаракатлар билан суриш керак. Бироз массаждан сўнг илиқ сувда ювиб ташланади.

Шафтоли маскаси ҳаммага тўғри келади. Қуруқ, чарчаган терисига иккита шафтоли ва бир чой қошиқ лимон соки аралашмаси яхши ёрдам беради.

Беҳи ҳам юзга жило бериш хусусиятига эга. Уй шароитида беҳидан турли лосьонлар ва ёғли тери учун маскалар қилса бўлади. Бу маскаларга ўсимлик ёғи, тухум сариғи, крахмал солинса бу нормал ва қуруқ терига ҳам яхши таъсир кўрсатади.

Беҳи уруғидан олинадиган шиллиқ модда эса шамоллаш ва юмшатиш учун жуда ҳам яхши восита. Бунинг учун беҳи уруғини қайнаган сувга солиб дамлаш ёки қайнатиб истеъмол қилиш ҳам мумкин. Беҳи уруғини олаётганда уни кесиб юбормаслик керак, чунки уруғ майдаланганда у ўзидан заҳарли гликозид амигдалин чиқаради. Шунингдек бу шиллиқ моддани куйиш ҳолатларини ҳам ишлатиш мумкин.

1. Беҳини кесиб унинг бўлаклари билан юзни массаж қилиш мумкин. Бундай массаж ажин босган ва қариётган юзга фойдали.

2. Беҳини майда қирғичдан ўтказиб, уни кўпиртирилган тухум оқига қўшиб юзга суралади. Бундай маска ёғли юзлар учун фойдали.

3. Бир стакан сувга бир чой қошиқ беҳи суви, бир чой қошиқ глицерин ва бир чой қошиқ одеколон қўшамиз. Бу лосьон ажин тушаётган терига фойдали.

4. Беҳини майда қирғиқдан ўтказамиз. Сўнграга докага солиб сувини сиқиб олиб шу сувни пахта ёрдамида юзга сурамиз. Бу ёғли юз учун фойдали. Шунингдек беҳи суви юздаги сепкилни ҳам оқартиради. Беҳи сувини юзга сургандан сўнг қайтатиб совутилган ёки минерал сувда ювиб ташлаган мақсадга мувофиқ.

Сепкил ва доғга қарши маскалар.

Бу муолажа натижа бериши учун 30-40 марта қилиш керак. Маскани ҳафтада икки марта қилинади. Ярим стакан бодомга 1 стакан қайнаб турган сув солинади. 3-5 дақиқа тиндирилиб, сўнг суви тўкиб ташланади ва бодомни ўзини мясорубкадан чиқарилади. Бодом аралашмасига яримта лимон суви ва бир ош қошиқ қайнаган сув солиб аралаштирилади. Яхшилаб аралаштирилади.

Анор сувини ҳам юздаги доғларни кетказиш учун ишлатса бўлади. Анор суви ёғли тери учун ҳам яхши фойда беради.

Булғор қалампиридан қилинадиган маскалар

Яримта булғор қалампирини қирғочдан ўтказамиз ва юздаги доғларга сурамиз. 30 дақиқадан сўнг илиқ сув билан юзни чайиб юзимизга крем суриб қўямиз.

Хинодан қилинган маска соч илдизини бақувватлаштиради. Хино кукинини косага солиб, устига қайнаб турган сув солиб кашасимон ҳолатга келгунга қадар аралаштирилади. Бироз совутиб соч илдизига ва сўнгра сочга сурилади. Полиэтелен қалпоқча кийиб устидан рўмол ўралади. Бир соатдан сўнг сочни ювиш керак.

қадимда момоларимиз хна билан бирга басма ўсимлигини ҳам соч буяш учун ишлатишган. Хна басма билан қўшиб соч буялганда, сочлар қизил эмас, қорамтир қизил бўлади.

Яна сочни пиёз пўстлоғи қайнатмаси билан ҳам бўяш мумкин. 50 гр пиёз пўстлоғига 200 гр сув солиб 20 дақиқа қайнатилади, совутиб, сувига соч ювилади.

Бадан терисини парвариши учун зайтун ёғини суриш керак. Бироздан кейин чўмилиш мумкин. Яна бир маслаҳатларимиздан бири 400 гр атиргул баргини ½ литр ёғга солинади. 1 ҳафта қоронғу жойга олиб қўйилади. Сўнгра атиргул барглари олиб ташланади. Ваннага сув тўлдириб бу ёғдан қўшиб сувда ўтириш керак.

Категория: Foydali Maslahatlar | Просмотров: 2323 | Добавил: shirina | Рейтинг: 1.5/2
Всего комментариев: 2
0  
2 shirina   (21.01.2011 20:47) [Izoh]
Arzimiydi happy

0  
1 Angeloza   (20.01.2011 19:01) [Izoh]
рахмат Ширина

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]