Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
«  Iyun 2011  »
DuSeChPaJuShYa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2011 » Iyun » 4 » Тавбанинг вақти
23:36
Тавбанинг вақти

Аллоҳ таоло:

«Емонликларни қилиб юриб, бирларига ўлим етганда, энди тавба қилдим, деганларга ва кофир ҳолларида ўлганларга тавба йўқ. Ана ўшаларга аламли азобларни тайёрлаб қўйганмиз», деган (Нисо, 18).

Демак, ўлим келмасдан туриб, ўз вақтида тавба қилиб қолиш керак. Ўлим келганда қилинган тавбадан фойда бўлмайди.

 

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ банданинг тавбасини модомики у ғарғара ҳолига бориб қолмаган бўлса, қабул қилади», дедилар».

Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.

Шарҳ: Жон ҳалқумга келмасдан аввал тавба қилиб қолмоқ лозим. Ундан кейин кеч бўлади.

 

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ то қуёш мағрибдан чиққунича кундузи гуноҳ қилганлар тавба қилишлари учун кечаси қўлини ёзади ва кечаси гуноҳ қилганлар тавба қилишлари учун кундузи қўлини ёзади», дедилар».

Шарҳ: Демак, қиёмат қоим бўлгунча кечасию кундузи Аллоҳ таоло бандаларнинг тавбасини қабул қилади. Банда ўзидан камчилик ўтганини сезиши билан вақтини суриштирмай, тавбага шошилмоғи даркор.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ким қуёш мағрибдан чиқмасдан туриб тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади», дедилар».

Иккисини Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Ҳеч ҳам тавба қилишдан қолмаслиқ тавбам қабул бўлармикан, деб иккиланмаслик керак.

 

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қуёш мағрибдан чиқмагунча қиёмат қоим

бўлмас. Қачон у ўша ёқдан чиққанида, одамларнинг ҳаммаси иймон келтиради. Ўша кунда

бирор жонга, агар у бундан олдин иймон келтирмаган бўлса ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, унинг иймони наф бермас», дедилар».

Учовлари ривоят қилишган.

Шарҳ: Шунинг учун барча нарсани, жумладан, тавбани ҳам ўз вақтида қилиб қолиш лозим.

 

Зирр ибн Ҳубайш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Савфон ибн Ассол ал-Муродийнинг олдига бориб:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан муҳаббат ҳақида бирор нарса ёд олганмисан?» дедим.

«Ҳа! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у зотнинг сафарларидан бирида бирга эдик. Бир қавмнинг охирида кетаётган қўпол, қуруқ аъробий жарангдор овоз билан у зотга нидо қилиб: «Эй Муҳаммад! Эй Муҳаммад!» деди.

Шунда қавм унга:

«Жим бўл! Сен бундоқ қилишдан наҳйи қилингансан!» деди.

Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ўзининг овозига ўхшатиб:

«Қани, нима дейсан?» дедилар.

«Киши бир қавмга муҳаббат қилади. Аммо ҳали уларга қўшилгани йўқ?» деди.

«Одам ўзи муҳаббат қилганлар биландир», дедилар.

Зирр айтади:

«Савфон менга ҳадис айтишда давом этди. У гапириб бориб, «Аллоҳ мағрибда тавба учун бир эшик қилган, унинг кенглиги етмиш йиллик йўлча, у қуёш ўша ёқдан чиқмагунича ёпилмайди. Бу Аллоҳ азза ва жалланинг «Роббингнинг баъзи оятлари келган кунида ҳеч бир жонга, олдин иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, иймони наф бермас», деган қавлидир», деди».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Банда ҳар қанча гуноҳ қилган бўлса ҳам, Аллоҳ таолога тавба қилишга кечикмаслиги лозим.

Категория: Islomiy/Islamic | Просмотров: 836 | Добавил: SuperBoy | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
0  
1 daler   (05.06.2011 21:59) [Izoh]
rivoyat uchun raxmat

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]