Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2011 » Yanvar » 18 » Швецарияда ҳижоб ва намозга рухсат берилди..
16:20
Швецарияда ҳижоб ва намозга рухсат берилди..



Швецарияда бир муслима журналист давлат телерадио компаниясида ишлаш учун мурожаат қилганидан сўнг бошланган тортишувлар мусулмон ишчи-хизматчиларнинг ҳуқуқларининг янада кенгайишига сабаб бўлди. 
Швецария Адлия вазирлиги эгнида диний рамзлари мавжуд бўлган ишчи-ходимлар риоя қилиши лозим бўлган қоидаларни белгилаётиб, ҳижоб ва намоз каби мавзуларда расмий идораларда йўлга қўйиладиган йўриқномаларга ҳам ойдинлик киритди. 
Deutsche Welle каналининг хабар беришича, Давлат темирйўллари, Ҳаво йўллари идораси, Почта бошқармаси каби хизмат кўрсатиш моҳиятидаги ҳудудий ёки федерал давлат идораларида ишлайдиган мусулмонлар иш жойларида иш вақтида намоз ўқишлари ва ҳижобда ишлашлари мумкинлиги йўриқномага киритилди.
Адлия вазирлиги матбуот котиби Marc Schinzel "Deutsche Welle” каналига берган интервьюсида, Швецариянинг дунёвий давлат эканини таъкидлаб: "Биз ҳеч кимнинг кийиниш тарзига аралашмаймиз. Ҳар ким истаган тарзида кийиниш ҳуқуқига эга”, деди.
Ҳижобли бир ходима аёл халққа хизмат кўрсатиш идораларида ишлаши мумкин, ҳатто раҳбарлик лавозимларига ҳам кўтарилиши мумкин. Бунга мисол тариқасида Швецария давлат радио ва телевидениясининг интернет сайтида хизмат қилаётган раҳбар аёллар кўрсатилди. Бу ҳолларда ҳижоби билан ишлашни истаганлардан талаб қилинган биргина шарт бор, у ҳам бўлса, юзи тўсилган бўлмаслигидир. 
Швецария Адлия вазирлиги матбуот котиби Marc Schinzel маиший хизмат идораларининг хизматчилар ишларини қолдирмаслик ва меҳнат хавфсизлиги қоидаларини бузмаслик шарти билан, намоз ўқишларига рухсат берилишини айтиб ўтди. Бундай кишилар намозларини хотиржам адо этишлари учун китоб ўқиш ва дам олиш учун қўлланиладиган дам олиш хоналари ечим сифатида тақдим қилинмоқда.
Давлат телеканалида ҳам бир нечта ўранган журналистлар бор. Шулардан бири: асли марокашлик ҳижобли журналист Raschida Bouhouch. У Швецария давлат телевидениясида хизмат қилади. Raschida Bouhouch ҳозирги вақтда "Sternstunden” номли программада кўчадаги репортажларни тайёрлайди.

Категория: News/Новости | Просмотров: 855 | Добавил: Milasha | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 6
0  
6 Angeloza   (20.01.2011 17:49) [Izoh]
smile smile smile smile xursandman

0  
5 Angeloza   (20.01.2011 17:49) [Izoh]
Raxmat rossa yaxshi ish bolibdi

0  
4 Milasha   (18.01.2011 21:37) [Izoh]
ARZIMIDI HAMMAMIZGAYAM NASIB QISIN INSHAOLLOH

0  
3 shirina   (18.01.2011 19:51) [Izoh]
Raxmat opajon ma'lumotlar uchun smile

0  
2 ZaYnAb   (18.01.2011 19:31) [Izoh]
o'zbekistonda qachon hijob o'rashga ruxsat berilarikinaa cry cry

0  
1 ZaYnAb   (18.01.2011 19:29) [Izoh]
raxmat sizga Milasha judayam hursand bo'ldim.

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]