Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2011 » Yanvar » 19 » СЕҲРЛИ СЎЗ
09:15
СЕҲРЛИ СЎЗ


Экран ортидаги киши ёнида тизилиб ўтирган болаларга пайғамбарлари, динлари, китоблари ҳақида ҳикоя айтиб берарди. Болаларнинг кўзларидан уларга бу ҳикоялар қизиқ эканини билиш қийин эмасди. Зайнаб бу ҳолатни кузатар экан, ўйланиб қолди:
"Нега мен ҳам шундай тарзда ўз болаларимга динимни ўргатмайман? Наҳотки мен уларни ўз динларини билиб ўсишларини истамасам? Мен қандай она бўлдимки, ҳатто мана шулар каби ҳам бўлолмасам. Ахир бу тўғрику, боланинг ҳаётий қарашлари унинг ёшлигидан сингдириб тушунтириб бориш керак. Менчи мен, мана шу экранга тикилишга вақт топдиму, аммо болаларимга динимни ўргатишга вақт топа олмадимми?”.
Инсон ҳаёлларининг бир хислати бор, у "кўнгли оғрийди” деган нарсани билмайди.
Инсоннинг асл қай аҳволда эканлигини кўрсатиб қўяди. Фақат инсон буни эшитиб, тинглай билса ва шунга қараб йўл тута билиши керак. Мана ҳозир Зайнабнинг ҳаёллари ҳам мана шу ҳақиқатни унга Аллоҳ инояти билан кўрсатиб қўйди.
У бугун албатта қизига Қуръон ўқиб беришни қалбига тугиб қўйди.
- Қизим, мен сенга бугун бир китоб ўқиб бермоқчиман, - деди у қизини ёнига чорларкан.
- Қанақа китоб, қизиқми? – болаларга хос қизиқувчанлик билан кўзлари қувнаб кетди қизчанинг.
- Кел, ёнимга ўтириб, эшит.
Фотима онасининг ёнига ўрнашар экан, онаси нимадир дегандай бўлди.
- Ойижон, бир нарса дедингизми?
- Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм, дедим, қизим. Зайнаб бир нарсани эсламоқчи бўлгандек бир кўзини майин қисди. У бу сўзларни эшитган, аммо қаерда? Ҳа, бўлди эслади:
- Ойи, бувим мани қўчоқларига олганларида ҳар доим мана шу сўзларни такрорлардилар.
- Ҳар бир ишнинг боши Бисмиллаҳ, бўлиши керак. Қуръон ўқишни эса "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”, билан бошлаш лозим. Овқат пиширганда ҳам, кийим кийганда ҳам, кўчадан уйга қадам босиб кирганда ҳам, ҳаммасида Бисмиллаҳ билан бошлаш керак, - дея жилмайди Зайнаб.
- Нимага Бисмиллаҳ, дейиш керак, ойи?
Қизнинг кўзларидаги қизиқиш онанинг кўнглига хотиржамлик киритди. Кеч қолмабди, алҳамдулиллаҳ.
- Эсингдами, бир эртак ўқигандик. "Али бобо ва қирқ қароқчи”?
- Ҳа, эсимда.
- Ўшанда бош қаҳрамон ғорни очиш учун нима қилади?
- Яширин сўз айтади. "Сим-сим очил”, дейди. Бу сирни қароқчилардан бўлак ҳеч ким билмас эди. Бошқа сўзни айтса ҳам очилмасди ғор эшиги.
- Баракаллоҳ. Яна бир филм ҳам кўргандик. Ичкарига кириш учун маҳфий сўзни айтиб кириш керак эди. Чунки махфий сўзни билмаган одам душман ёки бегона ҳисобланарди. Дўстларгина бу махфий сўзни билишарди.
- Ойи, буни "Бисмиллаҳ”га нима алоқаси бор? – қиз онасининг сирли табассуми ортидан нимадир яширинганини ҳис қиларди. Бу ҳис унинг ҳаяжонини янада оширарди. У тезроқ бу сирдан воқиф бўлиш иштиёқида эди.
- Бисмиллаҳ, ҳам шундай махфий сўз. Бир ишни бошлашдан аввал оламларни яратган Аллоҳнинг эшигини таққилатасан. Шунда сенга бу ишда Аллоҳ ёрдам беради. Демак, сен мана шу сўзни айтиш билан ўзингни дўст эканингни танитасан. Аллоҳнинг исми билан иш бошлаётганингни, Унинг бандаси эканлигингни эслайсан. Бисмиллаҳ, яшаётган оламимизнинг махфий сўзларидан бири.
- Унда сиз Қуръон эшикларини очиш учун Бисмиллаҳ, дебсизда? – деди Фотима.
Тўғри, шунда биз уни яхшироқ тушунамиз, чунки у бизга ўз сирларини очади, - деди Зайнаб қизининг топқирлигидан қувониб.
- Унда мен ҳам Бисмиллаҳ, дей, у менга ҳам ўз сирларини очсин.
Сўнг жажжи қўлчалари билан Қуръоннинг илк саҳифасини очди ва сирли сўзни такрорлади: "Бисмиллаҳ!”.
Категория: Islomiy/Islamic | Просмотров: 1021 | Добавил: shirina | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 4
0  
4 samira   (30.06.2011 02:19) [Izoh]
inshalloh bizagayam alloh farzand bersin,bizagayam nasib etsin muslimalarni,musulmonchalarni tarbiya qilish ilohim,

0  
3 Angeloza   (20.01.2011 19:03) [Izoh]
Аллох рози болсин

0  
2 Angeloza   (20.01.2011 19:02) [Izoh]
Рахмат Ширина

0  
1 shirina   (19.01.2011 09:15) [Izoh]
smile smile

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]