Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1433
Статистика

Главная » 2011 » Fevral » 15 » Птичье молоко
19:17
Птичье молоко

"Птичье молоко" (ўзбек тилида "Қуш сути" ёки "Анқонинг уруғи") Совет Иттифоқи даврида энг машҳур тортлардан ҳисобланиб уни рецепти 1978 йилда Москва шаҳридаги "Прага" ресторани уста-қандолатчиси В. М. Гуральник тарафидан иҳтиро қилинган. Ўзбекистонда ўша даврларда бу тортни Зарафшон ресторани қандолатчилик цехидан навбатга туриб ҳарид қилса бўлар эди. Торт бисквит ва уни устига қуйилган оппоқ ва майин суфледан иборат. Суфле устига шоколад қуйилиб безатилади.


МАСАЛЛИҚЛАР:

1. Хамир:

  • 80 гр шакар
  • 80 гр сариёғ
  • 2 та тухум
  • 120 гр ун
  • 0.5 чой қошиқ разрыхлитель
  • ванилин  

2. Суфле:

  • 450 гр шакар
  • 270 мл  сув
  • 1 чой қошиқ агар-агар
  • 200 гр сариёғ
  • 100 гр қуюлтирилган сут (сгущ. молоко)
  • 3 та тухум оқи
  • пичоқ учида лимон кислотаси

3. Шоколадли глазурь:

  • 100 гр қора шоколад  
  • 100 мл қаймоқ


ТАЙЁРЛАНИШИ:

1. Бисквит
1. Сариёғ билан шакарни идишги солиб...

2.кўпиртириб оламиз.
3. Тухум қўшиб яхшилаб аралаштиришда давом этамиз.

4. Ун, разрыхлитель ва ванильни аралаштириб туриб уни ҳам тухумли аралашмага соламиз.
5. Пишириқ қоғозига қолипни қўйиб туриб айлана чизиб оламиз.

6. Айлана ичига хамирни солиб 180 С даражагача  қиздирилган духовкада 10 дақиқа атрофида пишириб оламиз.
7. Қолипни четини пишириқ қоғози ёки маҳсус  целофан билан ўраб чиқамиз ва ичига бисквитни соламиз.
2. Суфле
1. Сариёғ ва қуюлтирилган сутни идишга солиб...

2. яхшилаб аралаштириб оламиз.

3. Алоҳида идишда қиёмни тайёрлашни бошлаймиз.

Бунинг учун шакар, сув ва агар-агарни яхшилаб аралаштириб олиб овловга қўямиз.

Қиёмни 20 дақиқа ичида паст оловда аралаштириб туриб қайнатилади.

4. Қиём қайнаётган вақтда алоҳида идишда тухум оқига лимон кислотасини қўшиб кўпиртиришни бошлаймиз.

Тухум оқи яхшилаб кўпиргач тайёр қиёмни ингичка қилиб унинг устидан қуймиз. Шунда тухум оқини тўхтамастан аралаштириб туриш керак.

Муҳим: Қиём 10 дақиқача қайнаб чиққач тухумни оқини  кўпиртиришни бошласангиз иккалови ҳам бир вақтнинг ўзида тайёр бўлади.

5. Қиём солиб бўлгач яна 3 дақиқа кўпиртилади.
6. Тайёрлаб қўйилган сариёғ ва қуюлтирилган сут аралашмасини кўпиртирилган тухум оқига солиб қўлда яхшилаб аралаштирамиз.

7. Тайёр бўлган суфлени қолипдаги бисквит устига қуйиб совутгичга бир неча соатга қўямиз.

3. Шоколадли глазур:

  • Қаймоқни илитиб туриб майдаланган шоколадни солиб эритиб олинади.
  • Музлаган тортни қолипдан чиқариб, унинг устидан тайёр бўлган шоколадли глазурни  қуямиз.
  • Қуйилган глазурни пичоқ ёрдамида текислаб оламиз.


Торт тайёр. Ёқимли иштаҳа!
Категория: Shirinliklar | Просмотров: 775 | Добавил: shirina | Рейтинг: 4.0/3
Всего комментариев: 7
7 shirina   (28.04.2011 07:20)
Inglischasiga

Ruschasiga


6 shirina   (28.04.2011 07:00)
agar agar bu jelatin.(hayvon jelatini emas ,vegetar jelatin hisoblanadi).jelatinsiz ptichje moloko chiqmiydi...

5 asal   (18.03.2011 10:02)
agar agar arab magazinlarida bularkin

4 asal   (28.02.2011 12:47)
agar agar nima nemischada qanaqa ataladi, ruscha bulsaysam mayli nima degani aytvoringizlar. rahmat

3 tanha   (20.02.2011 22:32)
ha agar-agarni amerikada nima deb istasam boladi u ozi nima u bolmasa orniga nima qilsam boladi kutaman javobni kootakon rahmat

2 angora   (18.02.2011 20:40)
kechirasla, lekin agar-agar degan masallik ingliz yoki rus tilida kanaka buladi, yoki amerikada magazinlada nima izlasam buladi

1 Angeloza   (14.02.2011 17:42)
smile smile smile smile smile

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]