«Оскар»нинг бош номинацияси «Йил фильми» учун даъвогар картиналар лонг-листидан (узун рўйхат!) 248 та фильм жой олди.
(Тақдимот қоидаларига кўра, даъвогар фильмлар 2010 йилнинг 31 декабригача Лос-Анжелос ҳудудидаги кинотеатрларда камида 7 кун катта экранларда намойиш этилган бўлиши керак.)
Шорт-листга (қисқа рўйхат!) 248тадан атиги 10та картина киритилади. Сўнгги номзодлар рўйхати 2011 йилнинг 25 январигача эълон қилинади.
«Оскар»нинг навбатдаги ғолиблари 27 февралда Холливудда бўлиб ўтажак тантанали маросимда «олтин ҳайкалча» билан тақдирланади. Таъбир жоиз бўлса, айнан «пешонага ёзилгани» шу бир кунгина ичида маълум бўлади! Айни пайтда тадбир бошловчилари аниқланди: Жеймс Франко ва Энн Хэтэуэй. Бу галги тақдимот ҳисоб бўйича 83-маротабадир!