Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1434
Статистика

Главная » 2011 » May » 3 » "Наполеон" торти
03:44
"Наполеон" торти

"Наполеон" торти


Бу француз тортининг асл номи "Mille-feuille" ва  унинг рецепти биринчи марта 1651 йилда чоп этилган  "Француз ошхонаси" номли китобда келтирилган. Mille-feuille бошқа мамлакатларда "Наполеон" номи билан ҳам машхур. Тахмин қилинишича французлар бу тортнинг италиянча тайёрлаш услубини "Наполитан торти" деб аташган ва вақт ўтиши билан наполитан сўзи наполеонга айланиб борган. Наполеон тортининг турли ҳил тайёрланиш услублари мавжуд бўлиб, у жуда  майин ва мазали таъмга эга.

МАСАЛЛИҚЛАР:

Биринчи хамир:

  • 150 гр сариёғ ёки маргарин
  • 1ст ун

Иккинчи хамир:

  • 2 ст ун
  • 100 мл сут
  • 1 та тухум
  • чимдим туз

Крем:

  • 6 та тухум сариғи (ёки 3 та тухум)
  • 1 ст шакар
  • 60 гр крахмал ёки ун
  • 600 мл сут
  • 150-200 гр сариёғ

ТАЙЁРЛАНИШИ:

Икки ҳил хамир қориб олиб кейин иккаласини бирбирига қўшамиз.

1. Биринчи хамирни тайёрлаш учун муздек сариёғга ун қўшиб...

2. ...хамир холига келгунча қориштирамиз.

3. Тайёр хамирни совутгичга қўямиз.

4. Иккинчи хамирни тайёрлаш учун унга сут, тухум, туз солиб қорамиз ва...
5. ...муштлаб ҳамир холига келтирамиз.

6. Хамирни бироз ёйиб олиб ўртасига совутгичда турган сариёғли хамирни қўямиз.

7. Пасидаги хамир четларини ўраб, иккала хамирни бирлаштириб зувалача холига келтирамиз.

8. Тайёр бўлган хамирни бироз ёйиб, иккала четини устма уст тахлаймиз. Ва шу жараённи икки уч марта такрорлаймиз.
9.  Хамирни пичоқда 12 бўлакка бўлиб, целофанга солиб совутгичга 30 дақиқага қўямиз.

10. Совутгичдан биттадан хамир бўлакчаларини оламиз ва жувада ёйиб, диаметри 20 см ликопчани қўйиб четларини кесиб оламиз.

Қўшимча: Хамирни пишириқ қоғози устида ёйиб, қоғози билан листга қўйилса осон бўлади.


11. Хамирларни 180 С даражагача қиздирилган духовкада 5-7 дақиқадан пишириб оламиз.

12. Ҳар бир қават орасига заварной крем суртиб, торт қаватларини устма уст териб чиқамиз.

Заварной кремнинг тайёрлаш услуби мана бу рецептда кўрсатилган.

13. Оҳирги қаватига крем суртмасдан, устига тахтакач қўйиб, оғирроқ (1 кг гача) нарса билан 4-5 соат давомида бостириб қўямиз.

14. Торт усти ва ёнларига крем суртиб, хамир четидан ортиб қолган бўлакларни майдалаб, сепиб чиқамиз.

15. Тайёр тортни совутгичга 2-3 соатга қўямиз.


Торт тайёр. Ёқимли иштаҳа!

ҚЎШИМЧА:

 

Креми учун:

  • Заварной крем тайёрлаб олиб совутилади.
  • Сариёғни миксерда кўпиртириб оз-оздан заварной креми қўшиб кўпиртирилади.

- Заварной креми билан тайёрланган  "Наполеон торти" юмшоқ ва майин бўлади.

- Қуруқроқ ва қарсилдоқ  "Наполеон торти" ни ёқтирсангиз қуюлтирилган сут (сгущёнка) билан cариёғдан тайёрланган крем ишлатишингиз мумкин.

manba: Pazanda.uz
Категория: Shirinliklar | Просмотров: 1401 | Добавил: shirina | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 5
5 muhlisa   (12.01.2012 01:30)
qoyiman juda zur

4 SAMIRA   (20.08.2011 20:30)
RAHMAT SINGLIM BARAKA TOPING,YANA BIR ILTIMOS BIZE NI QANDAY PISHIRISHNI KURSATIB BERING ILTIMOS, 7,8 YILCHA BULIB QOLDI QIMAGANIMGA BAZI JOYLARINI ESLOLMAYAPMAN,BALKI JOYLAB BUGANDIRSIZ HOZIR QIDIRIB HAM KURAMAN,OLDINDAN RAHMAT

3 guli   (06.05.2011 12:55)
zur ekan

2 sami   (04.05.2011 17:56)
zurku :))

1 shirina   (03.05.2011 04:36)
Samira opam uchun mazsus happy

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]