••● Www.UzGirlS.neT ●•• -
Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
«  Aprel 2011  »
DuSeChPaJuShYa
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1428
Статистика

Главная » 2011 » Aprel » 10 » Маринадланган лавлаги
20:33
Маринадланган лавлаги

Маринадланган лавлаги жуда маззали бўлиб, гўштли таомларга гарнир сифатида ишлатиш ёки салатлар  тайёрлаш мумкин. Кейинги рецептимизда маринадланган лавлагидан совуқ шўрва тайёрлаш усулини ўргатамиз.

  • 1 кг лавлаги
  • Маринад:
  • 400 мл сув
  • 100 мл 9% уксус
  • 1 чой қошик туз
  • 6 ош қошиқ шакар
  • 1-2 та лавр япроғи
  • 7-8 та қора мурч доначалари


Лавлагини духовкада ёки микроволновкада ёки сувда кайнатиб пишириб оламиз.
Маринаднинг масаллиқларини яхшилаб аралаштириб кайнатиб оламиз. Ва совутишга қўямиз.
Пишган лавлагини узун сомонча ёки думалоқ парракчаларга бўлиб чиқиб, банкага чиройли қилиб соламиз. Ва устидан совитилган маринадни қуйиб, устини ёпиб совутгичга қўямиз.
Камида 1 суткада тайёр бўлади, лавлагини маринадда бир неча кунга қолдирсангиз тами анча хушхўр бўлади..

Қўшимча:
Лавлагини духовкада пишириш учун лавлагини ювиб, фолгага ўраб 200 С даражагача қиздирилган духовкада 1 соатлар атрофида пиширилади.
Микроволновкада парда пишириш учун мўлжалланган махсус идиши бўлади, мен шу идишда пишираман.
Сизда махсус идиш бўлмаса, микроволновкада ишлатиш мумкун бўлган идишингизга озгина 3-4 қошиқ иссиқ сув, лавлаги солиб, устини ёпиб 800 W да 6-7 дақиқа бир тарафи ва яна 6-7 дақиқа орқа тарафини ўгириб пишириб олса бўлади.
Уксусим 4 фоизли бўлгани учун маринад совиганда битта лимон сокини ҳам қўшиб юбораман. Уксус қўшишни истамасангиз, лимон соки ёки лимон кислотаси билан ҳам қилишингиз мумкин.

Категория: Salatlar | Просмотров: 546 | Добавил: Kelinchak | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]