Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
«  Aprel 2011  »
DuSeChPaJuShYa
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1430
Статистика

Главная » 2011 » Aprel » 10 » Флоридалик пастор жаҳаннамга чипта брон қилди
17:53
Флоридалик пастор жаҳаннамга чипта брон қилди
Флоридалик пастор жаҳаннамга чипта брон қилди

Маълумот: Герострат (Herostratos - туғилган ва ўлган йили номаълум) юнон, Ўз исмини абадийлаштириш мақсадида милодийдан аввалги 356 йили дунёнинг 7 мўъжизасининг бири ҳисобланган Эфеслик Артемида ибодатхонасига ўт қўйган. Ибодатхона Искандар Мақдуний туғилган кеча ёниб кул бўлган. Герострат исми салбий маънода қўлланилиб, "шуҳрат” учун ҳар қандай қабиҳ йўлни тутувчиларга нисбатан ишлатилади.
Флорида штати черковларининг бир ҳодими  Уэйн Сапп Қуръони карим китобини 30га яқин одам гувоҳлигида ёқиб юборди. Янги чиққан «Герострат» қабиҳ ишини ҳамфикри ва китобни омма олдида ўтда ёқиш фикри билан танилган Терри Джонс бошчилигида амалга оширди. Бу мудхиш воқеа бир зумда дунёга тарқалиб кетди.
Бундай нодир воқеалар умрда бир марта бўлади, деди Жонс. Жонсга эргашган бир аёл эса  мусулмонларни ёмон кўришини айтиб, ҳақоратлаб ташлади...

Қуръон ёқилиши қораланмоқда
 
Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Венада бўлиб ўтган навбатдаги йиғинида Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркия ҳайъатлари қўшма баёнот билан чиқиб, Америкада "Қуръон"нинг ёқилиши ҳодисасини кескин қоралашган.
"Ушбу қўшма баёнотни қабул қилган Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар америкалик руҳоний томонидан шу йилнинг 20 март куни "Қуръон"нинг ёқилиши ва бунинг ортидан Афғонистонда Бирлашган Миллатлар ходимларининг ўлимига олиб келган зўравонликларни кескин қоралайди," дейилади қўшма баёнотда.
"Қуръон"нинг ёқилишига норозилик билдириб, Афғонистоннинг қатор шаҳарларида бўлиб ўтган намойишлар чоғида келиб чиққан тўқнашувларда камида 22 киши қурбон бўлганди. Кўплаб инсонларга тан жароҳати етганди.
Кеча қабул қилинган қўшма баёнотга имзо чеккан давлатлар, "бу амал мусулмонларга нисбатан тоқатсизлик ва дискриминация экани, турли динлар ва жамоалар орасидаги тинч алоқаларга рахна солувчи шармандали ва масъулиятсиз амал экани, бутун дунё бўйлаб мусулмонларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат этувчи экстремизмнинг энг ёмон кўриниши" эканини айтишган.
Аввалроқ Ислом Конференцияси Ташкилоти ҳам Тожикистон раислигида икки америкалик руҳоний Уэйн Сапп ва Терри Жонесларнинг Флорида штатида бир неча соатлик сохта маҳкама ортидан "Қуръон"га ўт қўйишлари ҳодисасини қоралаш учун фавқулодда йиғин чақирганди.
5 апрел куни эса, Ислом Конференцияси Ташкилоти элчилари Нью Йоркда Бирлашган Миллатлар Бош котиби Пан Ги Мун билан ҳам учрашиб, ушбу масалани муҳокама этишганди.
Афғонистонда зўравон намойишларга сабаб бўлиши ортидан америкалик икки руҳонийнинг иши АҚШ Президенти Барак Обама, Давлат котибаси Ҳиллари Клинтон, энг юқори мартабали ҳарбий қўмондонлари, Бирлашган Миллатлар Бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши томонидан кескин қораланганди.
Аммо, шунда ҳам, руҳоний Терри Жонес Афғонистонда юз берган ғалаёнлар ва инсоний талофатларга ўзи айбдор эмаслигини айтади.
 
Ироқ парламенти Қуръоннинг ҳурмати топталгани халқаро миқёсда қораланишини талаб қилди
 
Ироқ парламенти кеча парламент спикери Усома ан Нажафий ва 164 нафар депутат иштирокида бўлиб ўтган мажлисда Америка, Ватикан, Бирлашган миллатлар ташкилоти, Ислом конференцияси ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлардан Қуръоннинг муқаддас ҳурмати топталганини қоралашларини талаб қилди.
"Савтулироқ” ахборот сайти хабар беришича, Ироқ парламентининг депутати Маҳо ад Дурий 4 март кунидаги парламентнинг расмий мажлисида Американинг Флорида штатида америкалик роҳиблардан бири томонидан Қуръони каримнинг муқаддас шаънига ҳақорат қилиниганини қоралаш билан бирга, Ироқ парламентини баёнот тарқатиб, Ислом конференцияси ташкилоти ва Ватикан попидан мазкур тубан ва ярамас қилмишни қоралашлари, шунингдек бу йилни "Қуръонни ҳимоялаш йили” дея эълон қилишларини талаб қилишликка чақирди.
Бундан ташқари Ироқ парламенти депутати ва мамлакат вақф комиссиясининг бошлиғи Али Аллоқ Ироқ Адлия Олий кенгаши ва мамлакат ҳукуматининг ташаббуси билан Қуръони каримни ҳақоратлаган ва бу илоҳий китобни ўтда ёққан кимсаларнинг барчасини қонуний жавобгарликка тортиш мақсадида алоҳида қўмита ташкил этилсин деган таклифни киритди.
 
Афғонларнинг Қуръони карим камситилганига қарши янги норозилик намойиши
 
Афғонистон Ислом уйғониши партияси ва Қуддуси шариф ҳомийлари маданий кенгаши баёнот тарқатиб, Американинг Флорида штатидаги роҳиблардан бири томонидан Қуръони каримга ўт қўйилганига аксуламал билдирар экан, таъкидладики, Америкада Қуръони карим ҳурматини топташ ҳаракатлари давом этиши Қўшма Штатларга қарши энг йирик инқилоб изга тушишига олиб келади.
"Садои афғон” ахборот агентлиги хабар беришича, мазкур баёнотда таъкидланганки, Америка жиноятлари, зулм –истибдодлари, бошқа миллатларнинг қадриятларига ҳурматсизлиги ва мусулмонлар муқаддасотларига қарши қилмишлари авж палласига етган ва мусулмонларнинг нафратини келтириб чиқарган.
Баёнотнинг давомида келтирилганки, Американинг Исломга душманлиги янги мавзу эмас, бугун Америка дунё миқёсида Ислом ва мусулмонларни ўзининг ягона душмани деб ҳисоблайди ҳамда Ислом унинг тажовузлари ва босқинчиликларига тўсиқ бўлишидан қўрқишади.
Афғонистон фуқаролари америкалик роҳиблардан бири томонидан Қуръони каримнинг ҳурмати топталганига қарши эътироз ўлароқ 5 апрел куни мамлакат пойтахти Кобул шаҳрида норозилик намойиши ўтказишди.
 "Dawn” ахборот сайти хабар беришича, Афғонистонни юзлаб фуқаролари Кобул олийгоҳида тўпланиб, "Америкага ўлим” ва "Қуръонни ҳақоратлаган киши жазоланиши шарт” каби шиорларни кўтаришди.
Бу намойиш Кобул олийгоҳининг талабалари томонидан олийгоҳ рўпарасида бошланди ва шундан сўнг афғон полиция кучлари олийгоҳга олиб борувчи барча йўлларни тўсиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз яқинда Афғонистоннинг Қандаҳор минтақаси жанубида бўлиб ўтган ҳамда икки кун давом этган норозилик намойишида афғон фуқароларидан беш киши милиция билан тўқнашувда ўлдирилди, яна ўнлаб фуқаролар ярадор бўлишди.
Мазкур норозилик намойиши жумъа 1 апрел куни Афғонистоннинг Мазори Шариф шаҳрининг шимолида Американинг Флорида штатида жойлашган черковлардан бирида Қуръони каримга ўт қўйилгач бошланди.

Американинг Қоҳирадаги элчихонаси Қуръони каримнинг шаъни топталганини қоралади

Американинг Қоҳирадаги элчихонаси иккинчи бор баёнот тарқатиб, Флорида штатида америкалик роҳиблардан бири томонидан Қуръони каримга ўт қўйилганини қоралади.
Мисрда босиладиган "Ал-Аҳром” газетаси хабар беришича, Қуръони каримни ҳақоратлаган америкалик роҳиб Терри Жонс эркин равишда Қуръонни ўтда ёқаётган ва Америка ҳукумати ушбу тубан ҳатти –ҳаракатни сўз ҳамда фикр эркинлиги баҳонаси билан оқлаётган бир пайтда Американинг Қоҳирадаги элчиси Маргарет Скоби алоҳида баёнот тарқатиб, ҳақоратчи роҳиб томонидан Қуръони каримга ўт қўйилганини кескин қоралади.
У мазкур баёнотда шу нарсани ҳам даъво қилдики, Америка Қўшма Штатлари бино бўлибдики диний принсиплар ва эркинликларда қатъий туриб, бу нарсаларга ҳурмат –эҳтиром кўрсатиб келади. Ваҳолангки Қоҳирадаги Америка элчисининг иддаосига зид равишда ҳозирги кунда бу мамлакатда яшовчи мусулмонлар ирқий –диний камситишлардан қийналиб келишмоқда ҳамда 2001 йилнинг 11 сентябридан Америкада мусулмонлар учун шароит янада мураккаблашган.

Германия сиёсий партиялари Қуръони каримни ҳақоратлаган америкалик роҳиб жавобгарликка тортилишини талаб қилишди

Германиянинг "Яшиллар”, "Сўлчилар” ва "Демократияни хоҳлайдиган коммунистлар” каби сиёсий партиялари Американинг сохта роҳиби Терри Жонс томонидан Қуръони каримнинг муқаддас шаънига ҳақорат қилингач, шикоятнома тайёрлаб, уни жавобгарликка тортишни талаб қилишди.
"Алжазийра” газетаси хабар беришича, Германия парламенти инсон ҳуқуқи сиёсатини тузиш комиссияси раиси Том Кониг 5 апрел куни бўлиб ўтган матбуот конференциясида юқоридаги хабарни маълум қилиш билан бирга, таъкидладики, Германиянинг "Яшиллар”, "Сўлчилар” ва "Демократияни хоҳлайдиган коммунистлар” каби сиёсий партиялари Европа парламенти аъзоларининг ҳимояси остида Терри Жонсга қарши шикоят қилиб, уни суд орқали жавобгарликка тортишни талаб қилишди.
У илова этдики, Германия сиёсий партияларининг аъзолари бу шикоятномада мазкур америкалик сохта роҳибни Қуръонга ўт қўйгани ва жаҳон аҳлини Ислом ва мусулмонларга қарши қўзғотишга урингани учун жавобгарликка тортишни талаб қилиш билан бирга, унинг учун энг муносиб жой зиндон эканлигини ҳам таъкидлашди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Америкада Қуръоннинг ҳурмати топталганини қоралади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун 5 апрел куни билдирган изҳоротида америкалик роҳиблардан бири томонидан Флорида штатида Қуръони каримнинг муқаддас шаънига ҳақорат қилинганини қоралади.
Қувайт расмий ахборот агентлиги хабар беришича, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун муқаддасотларга ҳақоратни ҳеч бир дин қабул қилмаслигига ишора этиб, америкалик роҳиб Қуръони каримга ўт қўйганини қоралади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби кеча Американинг Флорида штатида америкалик роҳиб Терри Жонс Қуръони каримга ўт қўйганини таҳлил этиш мақсадида Миср, Марокка, Покистон, Эрон ва Тожикистон элчилари, шунингдек Фаластин доимий кузатувчиларидан иборат Ислом конференцияси ташкилотининг Бирлашган Миллатлар ташкилотидаги вакиллари билан йиғилиш ўтказди.
Пан Ги Мун мазкур йиғилиш якунида мусулмонлар ҳис –туйғусига жароҳат етказган ва Афғонистоннинг турли шаҳарларида кучли эътирозларни келтириб чиқарган Терри Жонснинг Қуръони каримга ўт қўйишдек тубан ҳатти –ҳаракатини қоралади.







Категория: Islomiy/Islamic | Просмотров: 606 | Добавил: MrIslombek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 131 2 »
13 Дилором   (20.04.2011 22:17)
Дуззах утида сен хам шундай ёнасан. КУРОНИ КАРИМ 8минут давомида куламасданёнди сен дуззахда 8 сония хам тик туролмайсаниншооллох.

12 Guli__baby   (19.04.2011 16:01)
OLOVNI YONISHIGA AHAMYAT BERSALARING ODAM YONYOTGANIGA O'HSHAYDI. LANAT BUNDAY KOFIRLARGA

11 Guli__baby   (19.04.2011 15:56)
Astagfuruloh bular yo jinni bulgan yoki umuman aqilsiz shaytonni izmida bu kofirlar er qanday bularni ko'tarib turibdi, hudoga shukur qilib yashamaydimi kofirligi kammi bularga quronni yoqdimi endi u dunyoda olloh uni shunday azob bilan qiynaydiki quronni yoqib yuborgani uchun olovda 10000000000000marta ko'p yonadi ahmoqlar bundaylarga hudo jasosini bermasa bandasi berolmaydi. OLLOHIM UZINGA SHUKUR ALHADULULOH MUSULMONMIZ! MUSULMONLIGIMDAN SHUKUR QILAMAN.

10 Qizlarxon   (18.04.2011 22:14)
иншо оллох сенхам шундай йонасан

9 layloxon   (18.04.2011 01:23)
ollox jazosini bersin bunaqa kofirlarni lanati пастор

8 MAFTUNAXON   (16.04.2011 14:00)
IFLOC LANATILAR XOLI UXAM SHUNDAY XAYVONLARDAY ITTAY YONADI DO`ZAXDA XUDO XOXLASA LANATLAR BO`LSIN CENGA Флоридалик пастор

7 Musulmon   (15.04.2011 07:07)
Olloxni jasozi anig , Teri Jons xam xuddi shunday duzax olovida azob chekadi , lanat lar bulsin Dinsizlarga. Ollox yagona va qalbimizda Ollox.

6 MALIKA   (12.04.2011 06:43)
MAN BU KITOBNI QUORLIGIGA TUGRISI ISHONMADIM,BUYUK ALLOH YARATGAN BU ILOHIY KITOBNI SHUNCHAKI YOQIB BULMAYDI DEB UYLIMAN, AYNIQSA BIR ISQIRT TOMONIDAN,KITOBNI USTIGA ETIBOR BERILA QURON KITOBINI USTI UNAQA EMAS,KEYIN QURON DEB YOZILGAN YOZUVNIYAM ANIQ KURSATGANI YUQ,MANI FIKRIMCHA AGAR QURONNI YOQQANIDA UNDAN OLDIN UZI YONIB KUL BULARDI BU LANATI,

5 gulnora   (10.04.2011 22:42)
duzah olovida beshak yonasan malun....

4 gulnora   (10.04.2011 22:40)
ollohni lanati bulsin senga......

1-10 11-13
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]