Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
«  Dekabr 2011  »
DuSeChPaJuShYa
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2011 » Dekabr » 27 » Энг шов-шувли туй маросими
23:51
Энг шов-шувли туй маросими
Энг шов-шувли туй маросими
15-декабр «Оқшом» ресторанида 2011 йилнинг энг шов-шувли туй маросими бўлиб ўтди. Тўй сабабчиси кино ва эстрада юлдузи Алишер Узоқов. Шов-шувлигининг сабаби, ушбу маросим шоу тарзида ўтди. Қизил йўлакча, махсус маросим учун келтирилган декорациялар, сўнги авлод чироқлари, лимузинларда ташриф буюрган юлдузлар, тансоқчилар ва мухлислар! Асосийси туй ёпиқ мақомга эга бўлди. Таклифномасиз келган меҳмонлар ичкарига кира олишмади. Бу ҳолат кимгадир ёкмаганлиги тайин, лекин шоу шуни талаб қилди. Шоу бошланишида, қизил йўлакдан келаётган меҳмонларни бошловчи Равшан Ҳакимов томонидан кутиб олиниб, улардан қисқа интервью олинди. Ресторандаги меҳмонлар пастдаги ҳолатни экран орқали тўғридан-тўғри томоша қилишди. Одатда тўйлар келин-куёв кириб келганидан сўнг бошланар эди, бу сафар маросим юлдузлар кириб келишганидан сўнг бошланди. Тўйхонага келган меҳмонлар, гўзал-модель қизлар томонидан ўз жойларига элтиб қўйилди. Маросимни Зиёда «Келибди» қўшиғи билан очиб берди. Кейин эса асосий бошловчиликни Даврон Кабулов ва Зарина Низомиддиноваларўз зиммасига олиб маросимни қиздира бошлашди.Маросимга ташриф буюрган машҳур меҳмонлар рўйхати: Ёдгор Саъдиев, Хайрулла Саъдиев, Ҳамид Тошпўлатов, Эркин Комилов, Ҳошим Арслонов, Яйра Абдуллаева, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Матёкуб Матчанов, Насиба Абдуллаева, Обид Асомов, Шукрулло Исроилов, Шуҳрат Аббосов, Озодбек Назарбеков, Тоҳир Содиков, Шохруххон, "Божалар”, Алишер Файз, Райҳон, Одил Аҳмедов (куёвжўра), Зиёда, Сардор Раҳимхон, Улуғбек Раҳматуллаев, Рашид Холиқов, Иззат Ибрагимов, Азиз Раметов, Саида Раметова, Шахзода Матчанова, Ирода Носирова, Мадина Мумтоз, Фарруҳ Соипов, Адиз Ражапов, Наримон Султонхўжаев, Муниса Ризаева, Ойбек ва Нигора, "Шод”, "Афруз”, Самандар... Хуллас барча машҳурлар, юлдузлар ва таниқлилар бир даврага йиғилишди. Маросим ўрталарида DJ Botya ва «Radio Grand» томонидан илк маротаба ўзбек ва хориж мусиқаси non-stop режимида янгради. Сокин мусиқа деярли бўлмагани боисми, машҳурлар тинмай рақсга тушди! Энг асосийси, бошка тўйлардан фарқли равишда навбат талашиш ва шунга ўхшаган дилхираликлар бўлмади. Бунинг сабаби тўй юқори даражада режалаштирилгани ҳамда махсус сценарий асосида ташкил этилганлигидадир. Ташқарида турган Porsche Cayenne русумли джип автомобили Алишер Узоковга, қайнотаси томонидан тақдим қилинган деган миш-мишлар тарқалиб кетди. Лекин ушбу автомобиль «Krystal Limo Service» томнидан яратилган узига хос декорация эди. Маросим бошида эса Равшан Ҳакимов «энг фаол меҳмонга ушбу автомобиль тақдим қилинади» деган ҳазилини кўпчилик жиддий қабул қилди!Ташкарига йиғилган чамаси 200га яқин мухлис тўйхонага киришга ҳаракат килишди, лекин тансоқчилар бунга йўл қўйишмади. Узоқовнинг тўйи «Happy Day» маросимлар ўтказиш агентлиги, «Krystal Media» продюсерлик маркази ва «Krystal Limo Service» компаниялари томонидан ташкил қилинди. Ўзбекистонда илк маротаба тўйнинг муаллифлик ҳуқуқлари асосида ташкил этилишига биринчи қадамлар қўйилди. Маросим ташкилотчилари «Rahwanji Cards», «www.MusicUz.com» sayti, «Afsona Gullari», «Mr. Foto», «MMM», «Radio Grand», «Step Model» каби ҳамкорларга ўз миннатдорчиликларини билдириб қолади. Тез орада севимли актёр ва хонанда Алишер Узоқовнинг тўй видеоси "Krystal Media» компанияси томонидан катта омма эътиборига тақдим этилади. Яна бир бор таъкидалб утамиз бундай маросим юртимизда илк бор утказилмокда.
Категория: HAR XIL | Просмотров: 1442 | Добавил: KAMOLIDDIN | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]