Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2011 » Yanvar » 13 » ДИЛНОЗА КУБАЕВА: «ЙЎҚОТГАНЛАРИМНИНГ ҚАЙТИШИНИ ХОҲЛАМАЙМАН!»
10:41
ДИЛНОЗА КУБАЕВА: «ЙЎҚОТГАНЛАРИМНИНГ ҚАЙТИШИНИ ХОҲЛАМАЙМАН!»

Лойиҳамизнинг навбатдаги меҳмони «М&ТVА -2010» ғолибларидан бири, ёш бўлишига қарамай, мазкур тақдимотда икки карра «Энг яхши актриса» номига сазовор бўлган, томошабинларнинг севимли, ёқимтой актрисаси Дилноза Кубаева. Қани, замонамизнинг кўзга кўринган истеъдод соҳибасига унинг ҳамкасблари қандай саволлар билан мурожаат этишаркан?...



- Шоҳида Исмоилова: Дилнозахон, менинг саволим сал жиддийроқ. Сўрамоқчи бўлганим, сиз актрисалик касбига садоқатни қандай тушунасиз?

- Албатта, бу касбга садоқатни умримни охиригача ўзимни шу соҳага бағишлаш, фақат шу касб машаққати, меҳнати билан яшашда деб билмайман. Менимча, касбимизга садоқат, бу унинг маъсулиятини ҳис этишда ва уни оқлашда. Буюк одамнинг кичкина хатоси ҳам буюк саналади. Касбимиз туфайли танилдикми, энди унга муносиб бўлишга интилиш керак. Назаримда, мана шу - ҳаракатлар садоқатга киради.



Адиз Ражабов: Дилноза, мана, ниҳоят режиссёрлар бизга биргаликда роль ижро этиш имконини беришди. Тўғрисини айтинг, бу партнёрликдан таассуротингиз қандай?

- Адиз билан ишлаш менга жуда мароқли бўлди. Унинг ишга муносабати ҳамда табиатида ўзимга яқин, ўхшаш жиҳатларни кўрдим. Кўнгли очиқ, самимий инсон бўлиш билан бирга маҳоратли, яхши актёр ҳам. Баъзи нопрофессионал актёрлардан фарқли тарзда керак пайтда партнёрини қўллаб-қувватлашни билади. У актёрлик фаолиятини театр саҳнасида ҳам амалга оширишини чин дилдан хоҳлардим...



Раъно Ярашева: Ўғлингиз улғайганда қайси соҳа йўлини тутиши тарафдорисиз? Унинг актёр ёки хонанда бўлишини истаган бўлармидингиз?

- Ўғлимдан умидларим катта. Унинг келажакда ҳар томонлама кучли, интеллектуал салоҳияти кенг йигит бўлиб етишишини хоҳлайман. Лекин санъаткор бўлишига ўзимда негадир рағбат сезмайман. Қайси касбда бўлмасин, ҳам ўзи, ҳам одамларга нафи тегадиган, энг кераклиги - ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳалол йўл тутадиган инсон бўлсин. Чунки бундай инсонларнинг ҳамиша йўли очиқ, омад эса кетидан эргашади деб ўйлайман.



Севара Солиева: Дилноза опа, фурсатдан фойдаланиб, сизга бир эмас, иккита саволимга жавоб олмоқчиман. Биринчиси, ҳаётингизда йўқотган кимни ёки нимани қайтишини жуда-жуда хоҳлайсиз? Иккинчиси, нимадан қўрқасиз?

- Ҳаётимда йўқотишлар бўлди. Уларни соғинаман... албатта. Аммо, ҳеч нарсанинг қайтишини хоҳламайман. Чунки, бу - тақдир, Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси. Унга шак келтириб, ношукрлик қилмоқчи эмасман. Муҳими, кераклиларни вақтида қадрлаб, авайлаш ва кейинчалик афсус қилмайдиган ишларни қилиш. Икинчи саволингизга жавобим, хиёнатдан ва яқинларимнинг меҳр-муҳаббатидан жудо бўлишдан қўрқаман.



- Феруза Собитова: Ёшсиз, келажакда яна оила қуриб, ўз ярмингизни топишингиз табиий. Айтинг-чи, сиз ҳаётингизни бағишлаган инсон қандай бўлиши керак?..

- Танлаган кишим аввало лафзи ҳалол, иймонли, кўнгли тоза инсон бўлиши, ўзи учун ҳаётда ниманидир кашф этган, керакли сабоқ, тушунчага эга, фақат шу дунёнинг ҳою ҳаваслари деб яшамайдиган инсон бўлишини керак. Яратган менга шундай жуфт ато этишини хоҳлардим…



Рихситилла Абдуллаев: Адашмасам, салбий ролларни ижро этишдан ўзингизни олиб қочасиз. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Тўғри, шу пайтгача деярли салбий роль ижро этмаганман. Сабаби, аввало бу менга боғлиқ ҳолат эмас, шу пайтгача режиссёрлардан бунақа ролларга таклиф бўлмаган. Қолаверса, баъзи мухлисларнинг мени салбий қиёфада кўришни истамаслиги, "ёмон ролда чиқмасин” деган таъкидининг гувоҳи бўлганман. Томошабин хоҳиши билан ҳам µисоблашиш керак. Лекин салбий қиёфани жонлантириш ўзим учун ҳам қизиқ…



Санжар Шодиев: Ҳар бир актёр ва актриса ижодида маълум босқичлар бўлади. Дилноза, сиз ҳозир биринчи босқични ўтаяпсиз? Бу даврда сизни, мард, кучли, бироз шаддод қаҳрамон қиз қиёфасида кўраяпмиз. Ижодингизнинг кейинги "периуд”ларида ўз қаҳрамонларингизни қандай тасаввур этасиз?

- Насиб этса, ўша кунларга етсак, албатта секин-аста кеннойи, она, буви қиёфаларига кириб бораман-да (кулади). Характерлар борасида эса олдиндан бир нарса дейиш қийин. Балки кейинги "периуд”ларимда мутлақо салбий образларда намоён бўларман. Аммо ўшанда ҳам ичимни ёндирган, салмоқли ролларни талқин этишга уринишим аниқ.



Теша Мўминов: Дилнозахон, сизнинг бугунги даражангизга кўпчилик ёшлар ҳавас қилади. Зеро, бунга лойиқсиз! Шу ёшингизда ҳам театр, ҳам кино, ҳам фарзанд тарбиясини бирдай эплаш катта куч, маҳорат талаб этади. Муваффақиятингизга ҳавас қилганларга нима деган, қандай йўл кўрсатган бўлардингиз?

- Устоз, эътирофингиздан бошим осмонга етди, бундан бахтиёрман. Саволингизга келсак, уларга айтадиган сўзим - аввало бу касбга нисбатан кўнглилларида кучли муҳаббат ва Аллоҳ юқтирган иқтидор бўлиши лозим. Кейин меҳнатдан чўчимаслик, ирода ва албатта, атрофларида уларни қўллаб-қувватлайдиган қўрғон , соф муҳит бўлмоғи керак. Халқнинг олқиши, муµаббати эса шунга яраша ўзни тутиш, муомала ва муносабатдан кейин пайдо бўлади. Айтишади-ку, амалига яраша деб… Фикримча, кўнгил тозалигида гап кўп.

Категория: News/Новости | Просмотров: 1376 | Добавил: Angeloza | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
0  
2 shirina   (14.01.2011 01:07) [Izoh]
YANGILIK UCHUN RAXMAT

0  
1 Angeloza   (13.01.2011 10:42) [Izoh]
smile

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]