••● Www.UzGirlS.neT ●•• -
Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1429
Статистика

Главная » 2011 » Mart » 21 » АТЛАС КИЙГАН ҚИЗГА УЙЛАНАМАН!
00:46
АТЛАС КИЙГАН ҚИЗГА УЙЛАНАМАН!

Бир пайтлар вилоятлик ёшлар "Уйлансам, фақат атлас кийган қизга уйланаман” деган мақсадни сўзлашган, ота-оналарига... Атлас неча асрларки ўзбек аёлининг ифтихоридир. Наврўз эса атлас кўйлакли қизларсиз қандай ўлур? Ахир, бу байрам дўстлик, ободончилик, яхшилик, одамийлик, эзгулик, муҳаббат, таъбир жоиз бўлса, келинлик учун қиз танлаш байрами ҳамдир! Мустақиллик шарофати ҳар бир қадриятларимиз улуғланиши асносида, ёшларнинг фикрлаш доирасида истиқбол нур сочмоқда. Бугун республикамизнинг нафақат бир икки вилоятида балки пойтахтида тортиб чекка-чекка қишлоқларигача атласнинг ҳурмати чексиз! Йигитларнинг аксари эса атлас кийган қизга уйланиш ниятида!

Дошқозонда қайнаётган сумалак, эндигина тандирдан узилган кўксомса, болажонлар қўлида учирма бўлаётган варрак... буларнинг ҳар бири баҳор фаслига ўзига хос тимсол бўла олади. Аммо шундай тимсол борки, усиз Наврўз аёмини тасаввур этиб, байрам шукуҳини ҳис этиб бўлмайди. Бу ўзбек қизларию аёллари эгнида товланиб турган АТЛАСдир. Байрамона кайфият улашиш мақсадида бугун сайтимизнинг бир саҳифасини атлас кийган хонимларга бағишладик.

1)Қачон охирги марта атлас кўйлак кийгансиз?

2)Атласни вақіачон ва қаерда кийган маъқул деб ҳисоблайсиз?

3)Атлас кўйлак кийганингизда ўзингизни қандай ҳис этасиз?

Сарвара:

1.Кўп бґлмади. Охирги марта "Дийдор ширин” кўрсатуви съёмкаси баҳонасида кийдим. Ҳеч ким талаб қилгани ёки мажбурлагани йўқ, ґзим шундай чиқишни хоҳладим.

2.Бу борада менинг шахсий фикрим, атласни ҳар доим, ҳамма жойда кийса бўлади. Масалан, байрам кечаларида, меҳмонда, уйда, кўчада ва ҳоказо. Фақат унинг ранги, бичими кийиладиган жойга мос, тўғри танланган бўлиши керак.

3.Атлас кийганимда атрофдагиларнинг менга бошқача - ҳурматми, қизиқишми билан қарашаётганини сезаман. Бу эса ўз ґзидан кайфиятимга таъсир іилади. Атлас кийган іиз ёки аёл олдидан µеч ким бефарі іараб ґта олмаса керак.

Кўрган кўзни қувонтиради

Дилфуза Рахимова:

1.Охирги марта фарзандим туғилганидан кейин декабрь ойида Конститутция байрами муносабати билан ташкил қилинган концерт дастурида кийиб чикдим.

2.Атлас ҳар кун кийиладиган кийим эмас, тўғри, у жуда чиройли, нафис, аммо шу билан бирга жуда нозик мато. Шу боис уни кўпроқ тўй-ҳашамларда, байрам кечаларда кийган маъқул. Янги келинларимиз албатта, уйда ҳам кийиб юришса бўлади.

3.Атлас либосда ўзимни кўтаринки, байрамона кайфиятда ҳис этаман. Бу кайфиятни нафақат атлас кийган қиз ёки аёл, балки унинг атрофидагилар ҳам ҳис этиши аниқ. Кўрган кўзни қувонтиради.

Атлас -ҳуснга ҳусн қўшади

Жамила Ғофурова:

1.Икки кун бўлди, газеталардан бири ўзининг баҳорги тадбирига таклиф этганди, ўша йиғинга атлас кийимда бордим.

2. Менга қолса, истаган пайтимда атлас кґйлакда юрардиму, кўча кўйда одамлар бошқача қарашади-да. Шу боис атласни байрам, арафа кунлари ёки бўлмаса меҳмондорчиликларда кийган маъқул.

3.Ҳатто табиатан эркакшодароқ аёл ҳам атлас кўйлакда ўзини нозик, латофатли сезса керак деб ўйлайман. Шахсан мен бу либосда ўзимни шундай ҳис этаман.

Ҳақиқий ўзбек қизидек сезаман

Севара Солиева:

1.Охирги марта эмас, биринчи марта десам тўғрироқ бўлади (кулиб)Қайсидир фильм "проба”сида кийгандим. Лекин яқинда бир ҳафта ҳам бўлмади, янги кино съёмка жараёнида атлас бўлмаса ҳам миллий келинлик либосини кийишимга тўғри келди.

2.Атласни кўпроқ келинлар кийса ярашади деб ўйлайман. Шунингдек, турли тадбир, байрамларда атласдан чиройли қилиб тикилган либосда борса бўлади.

3.Нафақат атлас, балки ўзимизнинг барча миллий матодан тикилган кийимда ўзимни ҳақиқий ўзбек қизидек ҳис қиламан.

Атласдан этик тикиб олганман

Шаҳзода Маҳамедова:

1.Атлас кўйлакни охирги марта "Ўхшатмаса учратмас” картинасининг суратга олиш жараёнида кийдим. Кўрган бўлсангиз, фильм "финал”ида икки келин атлас кўйлак- лозимда чиққанмиз...

2.Атласдан тикилган либосларни асосан баҳор фаслида кийган маъқул. Аммо мен қуёш чарақлаган оддий кунларда ҳам кийиб юришни яхши кўраман. Либослар буйича модель дизайнер бўлганим боис ўзим бу матодан турли фасондаги либослар, шарфлар, ҳатто антиқа оёқ кийимлар, (этикчалар) тикиб олганман.

3. Атлас кийганимда ўзимни дунёдаги энг чиройли қиз деб ҳис қиламан.
бизнинг сайтга якиндан ШАХЗОДА йордам берди.

Категория: HAR XIL | Просмотров: 1014 | Добавил: BAXA | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]