Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2011 » May » 9 » 04. Muvozanat (Kelinlar daftariga...)
02:42
04. Muvozanat (Kelinlar daftariga...)
http://s58.radikal.ru/i160/1105/e1/32db4fea9883.jpg


Мувозанат

Агар диққат билан кузатсак, бугунги жамиятларда адолатли мувозанат бузилиши кузатилмоқди. Ғарбда аёллар ўта ахлоқсиз, беҳаё бўлиб кетишган. Юз йил аввал Анна Каренинага ўхшаганлар бармоқ билан санарли бўлса, энди кишининг ақли ҳисобдан адашиб кетади. Бундай ҳолатларни  хорижга қилган сафарларимиз даврида  кузатдик. Ғарб кинофилмлари ҳам фикримизни исботлайди. Ғарб аёллари ўзларини эрлар билан тенг ҳуқуқли деб билишади.

Ислом динида бундай эмас. Оилада эр ва аёлнинг ўз ўрни мувозанат ва адолат билан белгилаб берилган. Бу мувозанат бузилган жамиятларда «эркин муҳаббат» деган аҳмоқона, айтиш мумкинки, ҳайвонларга хос тушунчалар туғилди. Яъни, эр-хотин биргаликда яшайверади, аммо хотин кўнгли тусаган эркак билан, эр эса кўнглига ёққан аёл билан зино қилаверади. Агар бола туғилса, қайси эрдан туғилганини аниқлаш учун ирсият  мутахассисларига мурожаат қилишади. Бу ҳам етмагандай эркакнинг эркак билан, аёлнинг аёл билан никоҳларини расмийлаштириш бошланди ва бу ҳайвоний қўшилишни ҳам муқаддас ном – «оила» деб атаяптилар.

Ислом динининг жинсий муносабатлар хусусида ғоятда маъқул, ниҳоятда мақбул тавсиялари бор. Биринчидан, никоҳ суннат ва савобдир; никоҳланган кишининг савоби ортади. Уйланган киши уйига бир ҳисса егулик ва ичгулик олиб келса, етти юз ҳисса савоб берилади. Рўзғор тебратиш учун қилинган сарф-харажатлар жиҳод қилиш билан баробар ҳисобланади (яъни, «жиҳод» деганда фақат уруш назарда тутилмайди, савоб фақат уруш туфайли ҳосил бўлмайди, бунга аҳамият бермоқ жоиз). Ҳатто никоҳдаги эр-хотиннинг жинсий алоқасида ҳам савоб бор. Расулуллоҳ (с.а.в.) шу ҳақда гапирганларида саҳобалар: «Эй Расулаллоҳ, биз нафсимизнинг, шаҳватимизнинг орзусини қондирамиз, бундан ҳам савоб ҳам топамизми?» деб сўрашганларида жавоб бердиларки: «Албатта! Шундай қилмасангиз, гуноҳ йўли билан қондиришингиз мумкин... Шунинг учун ҳам савобдир».

Исломда инсон табиатига, фитратига, яратилишига ғоятда мос бир ҳатти-ҳаракат мавжуд. Эрнинг хотини ёнига узоқ муддат яқинлашмаслиги ҳам дуруст эмас. Чунки  аёлнинг ҳам жинсий хоҳишлари бор, унинг бу эҳтиёжларини ҳам қондириш керак, деган маънода адолат қилишга чақирганлар. Шунинг учун исломда шаръий жинсий муаммога эътибор беришган, уни  айб санашмаган. Баъзан эр-хотиннинг ажралиш сабаблари диққат билан ўрганилса, оилани бузилишга олиб келувчи жиддий ҳолатлар кўринмайди. Бизда оиланинг бузилишига айнан жинсий муносбатлардаги етишмовчиликлар ҳам сабаб бўлиши мумкинлиги сира айтилмайди. Бу айб саналади. Ҳатто айрим эрларнинг ёки аёлларнинг зинога юриб кетишларига ҳам бир-бирларидан қониқмаганлари сабаб бўладики, буни эътибордан четда қолдириш мумкинмас.

Шаъбий (р.а.) айтадилар:
«Бир аёл ҳазрати Умар (р.а.) ҳузурларига келиб: «Эй  мўминлар амири, сизга инсонларнинг энг яхшиси устидан шикоят қилгани келдим. У шундай одамки, яхши амал борасида унга етадиганлари оз. Кечалари тонггача намоз ўқийдилар ва кундузлари доимо рўзадор бўладилар», деганидан кейин уялиб, аслида айтмоқчи бўлган гапларини айтолмади ва: «Эй мўминларнинг амири, мени кечиринг», - деди.

- Яхши, - дедилар ҳазрати Умар. - Аллоҳ сендан рози бўлсин. Сен у одамни жуда яхши сифатлар билан мақтадинг. У ҳақда бундан ортиқ бирор нарса гапиришингга ҳожат йўқ.

Аёл чиқиб кетгач, Каъб ибн Сур (р.а.) дедилар:
- Эй  мўминлар амири, аёл уялиб, шикоятини сўзлай олмади.
- Аёлнинг қандай шикояти бор эди?
- Аёл эридан «завжият (яъни эр-хотинлик) ҳақ-ҳуқуқларига риоя этмаётир», деб шикоят қилмоқчи эди.

Бу гапни эшитганларидан сўнг ҳазрати Умар  аёлни орқага қайтариб, унинг эрига ҳам хабар юбордилар ва аёлнинг эри келгач, Каъбга:
- Ораларида сен ҳакамлик қил-, дедилар.
- Сиз шу ердалигингизда мен қандай ҳакамлик қиламан?
- Мен тушунмаган нарсага сенинг ақлинг етди. Бинобарин, уларни эшитиб, ораларида ҳукм этмоқ сенинг ҳаққингдир, - дедилар ҳалифа.

Шунда Каъб халиги одамга:
- Аллоҳ субханаҳу ва таоло эрларга хитобан: «агар етимларга адолатли бўла олмасликдан қўрқсангиз, сизлар учун (никоҳи) ҳалол бўлган аёлларга иккита, учта, тўрттадан уйланаверинглар», дея марҳамат қилганига кўра, кўпи билан уч кун (нафл) рўза тутишинг мумкин. Тўртинчи куни тутмаслигинг керак ва кўпи билан уч кеча тонггача ибодат қилишинг мумкин. Тўртинчи кеча аёлингнинг ёнида ётишинг лозим, - дедилар.

Эр-хотин кетишгач, ҳазрати Умар Каъбга:
- Сенинг бу топағонлигинг боягисидан ҳам гўзалдир, - дедилар ва Басрага қози этиб тайинладилар».

Бу ривоятда гўзал бир донолик ҳам чарақлаб турибди: ҳазрати Умар эрга тўғридан-тўғри «эрлик вазифангни бажар», деб амр қилмадилар ва буни доно биродарларига топширдилар. Каъб ҳам ўта нозиклик билан тушунтирди. Чунки у киши ҳам «ибодатингни йиғиштириб, хотининг билан бирга бўл», дея олмасдилар.


Davomi bor..
Keyingi mavzu

SAVOB
Категория: Foydali Maslahatlar | Просмотров: 1253 | Добавил: SuperBoy | Рейтинг: 3.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]